26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
90 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Тегишли маблағ ажратилса, Туркистон вилоятида 500 чақиримдан зиёд канал бетон билан қопланиб, 90 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади


Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг халққа Мактубида белгиланган 120та канални тиклаш вазифаси доирасида Туркистон вилоятида 23та канал рўйхати тузилиб, ҚР Экология, геология ва табиий захиралар вазирлигига тақдим этилди.
Республикадаги обикор ерларнинг учдан бир қисми (548,2 минг гектар) Туркистон вилоятига тегишли. Сўнгги йилларда минтақадаги экин майдонларида 206,8 млн. м3 сув танқислиги кузатилмоқда. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида минтақада 6та йирик сув иншоотлари қурилиши юритилмоқда.
Чунончи, “Туркистон магистраль каналини тўлиқ таъмирлаш”, “Кенсой-Қўшқўрғон-2” сув омборини қуриш, “Еттикўл қўллар тизимини янгилаш” лойиҳалари амалга оширилмоқда. Улар “Туркистон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг 2024 йилга қадар мажмуавий дастури”га киритилган.
“Туркистон магистраль каналини тўлиқ таъмирлаш” лойиҳаси доирасида каналнинг 43 чақирими бетонланиб, натижада 22 млн. м3 сув тежалди, 1,5 чақирим канал бўйи ободонлаштирилади. Лойиҳа тўлиқ амалга ошса, 60 млн.м3 сув тежалади ва шаҳар ҳудудидаги 8 чақирим канал атрофи ободонлаштирилади.
“Кенсой-Қўшқўрғон-2” сув омбори лойиҳаси бўйича вилоят марказига 34 млн.м3 оқар сув етказилади. Ҳозирги кунда тўғоннинг баландлиги 26 м.гача кўтарилиб, 70 фоизи бетон билан қопланди.
Натижада баҳорги сувларнинг 5 млн. кубометрини йиғиш имкони пайдо бўлади. Қурилиш ишлари бу йил тўлиқ ниҳоясига етади.
Обикор сув танқислиги муаммосини ҳал қилиш йўлида “Сирдарё дарёсида насосли омбор қуриш”, “Сарқирама” сув омборини қуриш” ва Кентов шаҳрида “Қўшқўрғон” сув омборини тўлдириш каби лойиҳалар ҳам кун тартибида. Агар улар тўлиқ амалга оширилса, минтақа 252 млн.м3 қўшимча сув билан таъминланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-12, 04:31 154
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.