26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Республика қорилар танлови ниҳоясига етди

Туркистон шаҳридаги “Конгресс Холл” маданият мажмуасида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташкилотчилигида Қуръони Каримни ёддан ва ифодали ўқиш бўйича Х республика танлови ниҳоясига етди.
Қозоғистон бўйича 74 номзод иштирок этган танлов ғолиби билан совриндорларни тақдирлаш маросимига ҚМДБ раиси, Бош Муфтий Науризбай ҳожи Тағанули, Туркистон вилоятининг нуроний отахонлари, шунингдек, ҳидоят илми  жонкуяри, танлов ҳомийси  Бахаридин Аблязимовлар иштирок этишди.
Бу йил элимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига уюштирилган қорилар танловининг мукофот жамғармаси ҳар қачонгидан  ҳам салмоқли бўлди. Хусусан, бош соврин соҳибига йўл танламайдиган ҳорижий автомашина  берилса, 30 пора бўйича финал босқичга йўлланма олган 5 қорининг икки нафарига  рағбатлантириш мукофоти сифатида умра сафарига йўлланма берилди. Шунингдек, 20 пора бўйича файзли ўтган танловнинг  тўртинчи ва бешинчи ўрин соҳибларига ҳакамларнинг ҳайъати билан рағбатлантириш мукофоти топширилди.
Ҳакамлар ҳайъати қарори билан 4 атама бўйича ғолиблик шоҳсупасидан кўринган қориларга “Ифодали ўқиш”, “10 пора”, “20 пора” бўйича пул мукофоти берилди. “30 пора” бўйича Бош совринга сазовор бўлган шимкентлик Алибек Жалиев енгил автомашина минди. Совринли иккинчи ўринни эгаллаган алматилик Мансурхан Сарварханули 3 млн. тенге соҳиби бўлса, учинчи ўринни эгаллаган туркистонлик Ниғматуллоҳ Абдазимов 2 млн.  тенге пул мукофоти билан тақдирланди. Тўртинчи, бешинчи ўринга муносиб топилган ақмўлалик Абуали Қалпашев ва  ақтўбелик Бекзат Тасбўлатовга кичик ҳожиликка йўлланма берилди.
Бош Муфтий ғолиблар билан бирга танловга ҳакамлик қилган элимизга таниқли қорилар Садуақас Ўлжабай (раис), Камилжан Юлдашули, Данияр Жумабай, Ерсин Амре билан Жуманазар Садирхановга  ташаккур изҳор этиб, мукофотлади. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2021-10-19, 21:57 360
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.