26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яхшилар номи ўчмайди

Мақтаарал туманида умрини мамлакат равнақи, пойтахт – Нур-Султан шаҳрининг гуллаб-яшнаши, Туркистон вилоятининг тараққиётига бахшида қилган давлат арбоби Қўсман Айтмухаметовнинг ёдгорлик-бюсти очилди. Унинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов, Қўсман Қайиртайулининг онаси, қариндошлари, ҳамкасблари қатнашиб, хотиралари билан ўртоқлашдилар. Вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари, ватанпарвар ҳамюртимиз ўтган йили 57 ёшида вафот этган эди.
– Туркистон вилоятини ривожлантиришга алоҳида хизмати сингган инсон эди. У давлат хизматининг қайси соҳасида бўлмасин, ўзини ишбилармон ташкилотчи, талабчан раҳбар сифатида кўрсатди. Касбий маҳорати ва юксак масъулияти туфайли ишнинг кўзини биладиган ташаббускорлиги билан бугунги жамиятнинг ривожига улкан ҳисса қўшди. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг ишончли ҳамкори, ҳамкасби сифатида Туркистон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, ободончилигига муносиб ҳисса қўшди, – деди С. Қалқаманов.
Оғир хасталигига қарамай, мақтааралликлар билан бирга бўлиб, синовли даврда одамийлигини кўрсатди. Табиий офатдан зарар кўрган уйларни тиклаш, уй қуриш ишларида бош-қош бўлди. Мол-мулк зарарининг ҳажмини ҳисоб-китоб қилишда назоратни сусайтирмади. Аҳоли манзилларини тиклаш ишларида жонбозлик кўрсатди. Сув тошқинидан зарар кўрган Женис, Жанатурмис, Дўстиқ қишлоқлари аҳолиси қўним топган Мирзакентда ишбилармон раҳбарнинг ўз муҳри бор.
Унинг хизматларини инобатга олган мақтааралликлар ва туман ҳокимлиги томонидан Мирзакентдаги марказий кўчага Қўсман Айтмухаметов номи берилиши тўғрисида республика Ономастика комиссиясига ариза берилди ва у тасдиқланди. Куни кеча эса янги барпо этилган истироҳат боғига унинг бюсти қўйилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-20, 22:47 339
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.