26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкорлик истиқболлари

Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг марказий кутубхонаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг Алматидаги бош консули Аброр Фатхуллаев (тасвирда)  билан суҳбатлашдик.
А. Фатхуллаев 24 октябрда Ўзбекистонда ўтадиган Президент сайлови бўйича Қозоғистонда, хусусан, Туркистон шаҳрида ХҚТУ биносида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг сайловда иштирокини таъминлаш  бўйича мутасаддилик вазифасини адо этмоқда.
– Аброр Жаҳонгир ўғли, хабарингиз бор, жорий йили 31 мартда Туркистонда ўтган  туркий давлатлар раҳбарлари саммитида Туркистон шаҳри туркий  оламнинг  маънавий пойтахти деб эътироф қилинди. Сизнинг халқаро туризм маркази сифатида тараққий этаётган  Туркистон шаҳридаги бунёдкорлик, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш борасидаги улкан ўзгаришлар ҳақида фикрингиз...
– Туркистон шаҳри мисли кўрилмаган даражада тараққий этиб, кўркамлашган. Қўшни Ўзбекистон давлати Туркистон шаҳри тараққиётига янги фабрика қуриб бериш  билан  ҳисса   қўшди, энди эса улкан масжид барпо этмоқда. Фойдаланишга топшириладиган кунлар олис эмас. Халқаро аэропорт ишга тушгани, Туркистон – Тошкент  йўналишида мунтазам алоқалар мавжуд. Икки  давлат теран  ҳамкорлиги  –  Туркистондан Тошкентга иккинчи  темирйўл тармоғи қурилиши тасдиқланди.  Энг қисқа йўл билан, энг юқори тезликда ҳаракатланадиган поездлар Тошкентга, сўнг  Самарқанд, Бухоро, Урганч каби сайёҳлик марказларга туркистонликларни етказади. Ҳамкорлик, тотувлик, бирлик ва тараққиётга нима етсин.
– Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур!

Ш. МАДАЛИЕВ, 2021-10-21, 02:33 118
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.