26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оталар жасорати – авлодлар мероси

ТУРКИСТОН: УЛУҒ ВАТАН УРУШИ ФАХРИЙЛАРИ ЎЗ ВОРИСЛАРИГА «ОМОНАТ МАКТУБИ»НИ ТОПШИРИШДИ

«Бизнинг сафларимиз камайиб бормоқда, биздан кейин урушнинг барча даҳшатларига гувоҳ бўлган фақат Афғонистон уруши фахрийлари. Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ўз ватанини босқинчилардан ҳимоя қилиш учун урушга кетишди. Бу воқеалар ҳануз собиқ Иттифоқ ҳудудида истиқомат қилувчи минглаб одамлар хотирасида, улар фронтда ҳалок бўлган юртдошларимиз руҳи олдида таъзим қиладилар.
Аммо афғон уруши фахрийлари ҳам – бутун бир давр, миллионлаб одамларнинг тақдири, ўз ҳарбий ва жанговар бурчини шараф билан бажарган аскарлардир. Ахир улар орасида уйларига қайтганлари ҳам, жанг майдонларида қолиб кетганлари, тинчлик учун курашда қаҳрамонларча жонини фидо қилганлар ҳам бор эди. Бугунги кунда уларнинг тинчлик ва осойишталикни асраш йўлидаги матонати, Ватан учун жонини тиккан фарзандларимиз хотирасини эҳтиром ила ёдга олиш, асраб-авайлаш – авлодларнинг муқаддас бурчидир.
«Биз, Улуғ Ватан уруши фахрийлари, уларни уруш иштирокчилари дея эътироф этиб, «Омонат мактуби»ни қолдирмоқчимиз. Уларнинг Ватан равнақи йўлидаги ҳаёти ёш авлодга ўрнак бўлишга, мана шу мураккаб замонавий дунёда ибрат бўлишга лойиқдир.
Шундай дея, Туркистон вилоятида истиқомат қилувчи Улуғ Ватан уруши фахрийлари афғон уруши фахрийларига «Омонат мактуби»ни топширишди.
Туркистон вилоят фахрийлар кенгаши раиси Женисбек Мауленқулов, Туркистон вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Жарилқасин Азретбергенули, Туркистон шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Жарқинбек Қулбайимбетов ва Туркистон шаҳар оналар кенгаши раисаси Улжалғас Мустафаева қутлов сўзи билан минбарга чиқишди.
Учрашувда қаҳрамонлик ва мардлик, шараф ва олижаноблик каби тушунчалар авлоддан-авлодга мерос сифатида ўтиши зарурлиги таъкидланди.
Улуғ Ватан уруши фахрийларининг «Омонат мактуби» Туркистон вилоят «Афғонистон уруши фахрийлари ва ногиронлари кенгаши” жамоат бирлашмаси раиси Турғанбек Бегимовга тантанали равишда топширилди.
Афғон уруши фахрийлари ўз бурчлари, «Омонат мактуби»даги кекса авлод панду-насиҳатларига содиқ қолишга ва кекса авлоднинг ишончини оқлашга ваъда беришди.
Тадбир сўнгида Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали, Туркистон вилоят фахрийлар кенгаши ва Туркистон вилоят Афғон уруши қатнашчилари ҳамда ногиронлари кенгаши ўртасида меморандум имзоланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-26, 01:24 243
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.