26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Туран'' бокс клуби ташкил қилинади

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Токио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби, жаҳон чемпиони Сакен Бибўсинов ва унинг мураббийи Мирзағали Айтжановни қабул қилди. Учрашувда қозоқ боксининг ривожланиш жараёни, вилоят ёшларини боксга жалб қилиш орқали чемпионларни тарбиялаш масалалари фикр юритилди.

Минтақа раҳбари мураббий ва чарм қўлқоп устасининг ютуқларини юксак баҳолаб, вилоятда спортни ривожлантириш учун барча шароитлар яратилаётганини таъкидлаб, уларнинг таклифларини ҳам эътиборсиз қолдирмаслигини таъкидлади.

Олимпиада ўйинларининг 2 нафар бронза медали соҳиби ва 3 нафар жаҳон чемпиони тайёрлаган мураббий Мирзағали Айтжанов Туркистон вилоятида бокснинг ривожланиш даражаси яхши эканлиги, ёшларни янада қўллаб-қувватланса, яна кўплаб чемпионлар етишиб чиқишини таъкидлади. У жорий йилги Жаҳон чемпионати ҳам ўзгача тарзда ўтгани, илк бор чемпионларга махсус камар ва пул мукофотлари берилгани, Сакеннинг ғалабаси туфайли ёшларда боксга қизиқиш янада ортишини айтди. М. Айтжанов спортга ғамхўрлиги учун вилоят раҳбарига миннатдорчилик билдирди. 

Учрашувда спортчиларни касбий жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш учун Туркистонда бокс клубини ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди. Янги бокс клубига “Туран” номи бериладиган бўлди. 

Ўмирзақ Шўкеев минтақада спортни ривожлантириш мақсадида замонавий спорт иншоотлари қурилаётганини таъкидлади.

– Туркистонда халқаро талабларга жавоб берадиган спорт мажмуалари очилди. Ҳали қурилиши давом этаётганлари ҳам бор. Бекзат Саттарханов номидаги спорт мажмуаси ҳам қад ростламоқда. Биз спортнинг барча турини ривожлантириш ниятидамиз. Янги бокс клуби ташкил этиб, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Тадбиркорлар ва ҳомийлар ҳам унга жалб қилинади, дея, вилоят раҳбари мураббий ва боксчининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-18, 00:15 146
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.