26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Молиявий пирамидалар фаолияти тўхтатилди

2019-2021 йилларда Туркистон вилояти Полиция ва Иқтисодий тергов департаментлари томонидан 10дан зиёд йирик молиявий пирамиданинг фаолияти тўхтатилди. Жорий йилнинг ўзидаёқ 2та молиявий пирамида аниқланиб, айбдорлар жиноий жавобгарликка тортилди. Буни вилоят Иқтисодий тергов-текширув департаменти раҳбари Бақит Қайшибеков маълум қилди.
– 2019 йилдан 2021 йилгача “50% Айналым жобасы”, “Асыл инвест», «Айналым
30%” ва “30% 3 күн ішінде” номлари билан “WhatsApp” мессенжерида омонатчилар сифатида 300дан зиёд фуқарони жалб этган “С” исмли фуқарога нисбатан молиявий пирамида ташкил қилиш ва бошқариш юзасидан жиноий иш очилиб, иш судга йўлланди. Омонатчилар – Туркистон, Алмати вилоятлари, Шимкент ва Алмати шаҳарларидан. Айбланувчига ва унинг шерикларига умумий қиймати 24 миллион тенгедан зиёд пул ўтказилган, – деди Б. Қайшибеков.
Матбуот анжуманида иштирок этган департаментнинг 1-тезкор бошқармаси раҳбари Нурдаулет Ергешов молиявий пирамидаларнинг ишлаш услубига тўхталди.
– Компания ўзини “Микроқаржы ұйымы”, “Кредиттік бюро”, “Допингке қарсы бағдарлама”, “Қаржылық қызметтер орталығы” сифатида таништиради. “Сиз банкдан бош тортдингизми? Биз ёрдам берамиз!”, “Пулингизни кўпайтиринг”, “Таваккалсиз барқарор даромад” сингари шиорлар билан чақиради. Агар сизда фирибгарларга пул берганлик тўғрисида исбот бўлса, зудлик билан қонун доирасида маблағни қайтаришни талаб қилиш зарур. Агар молиявий пирамида ҳамон фаолият юритаётган бўлса, шу компанияга ёзма равишда ариза топшириш керак. Пулни қайтаришни талаб қилиб ёки жиноий иш қўзғатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига арз қилиш мумкин. Туркистон вилояти бўйича Иқтисодий тергов департаментининг ишонч телефонлари: +7(725-33) 5-77-65, +7-775-585-64-75. Ноқонуний молиявий пирамидалар рўйхати билан https://docs.google.com/…/1b0Zmtxj9tmD…/edit ҳаволасида танишиш мумкин, – деди Н. Ергешов.
Умуман олганда, департамент томонидан жорий йилда 158та жиноят очилиб, судгача тергов-текширув рўйхатига киритилган. Жумладан, иқтисодий соҳада 45та ҳуқуқбузарлик аниқланди, шу жумладан, 57таси оғир тоифадаги жиноят. Жиноий ишлар бўйича давлатга 3 млрд. 836 млн. 480 минг 759 тенге зарар келтирилиб, ундан 2 млрд. 411 млн. 521 минг 591 тенгеси ундириб олинган. Бундан ташқари, тезкор-профилактика тадбирлари давомида ноқонуний ўйин идораларига оид 37та қонунбузарлик аниқланиб, 78та ноқонуний ўйин залининг фаолияти тўхтатилди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-12-31, 21:13 8452
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.