26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сермаҳсул бошланган йил

 Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги 12-сонли спорт мактаби тарбияланувчилари учун жорий йил улкан ютуқлар билан бошланди.
Жумладан, Иорданияда боксдан ёшлар орасида ўтган Осиё биринчилигида Санжарали Бегалиев 66 килограмм вазнда чемпионликни қўлга киритди. У 104-сонли Есеке Юсупов номли мактабнинг 9-синфида ўқийди. Спорт мактабининг яна бир вакили – “Сайрам” мактабининг 11-синф ўқувчиси Сардорхон Файзуллахонов эса Черногорияда ўтган Халқаро бокс мусобақасида 60 килограмм вазнда иккинчи ўринни эгаллади. Спортчилар таниқли мураббий Алишер Эрметовнинг шогирдларидир.
Шунингдек, Шимкент шаҳрида пауэрлифтингдан ўтган Қозоғистон биринчилигида спорт мактаби вакиллари – Ҳакимхўжа ва Рўзиматхўжа Турсунбоевлар 87 ва 165 килограмм, Абдураҳмон Абдурашидов 180 килограммли натижа билан Қозоғистон чемпиони унвонига сазовор бўлишди. Диёрбек Абдурашидов, Мансурбек Мўминов, Рўзиматбек Азизуллаев чемпионатнинг кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланишди. Ҳамюртимиз Дониёр Шавкатов 83 килограмм вазнда 290 килограмм натижа кўрсатиб, Қозоғистон рекордини янгилади. Уларга Қаҳрамон, Рустам ва Ғайрат Содиқовлар устозлик қилишади.
Таниқли мураббий Ғуломжон Нурматовнинг шогирди, эркин курашчи Жаҳонгир Аҳмаджонов ҳам Шимкент шаҳрида ўтган Қозоғистон биринчилигида 57 килограмм вазнда бронза медалига сазовор бўлди.
Спортчиларимизни улкан ютуқлари билан қутлаб, навбатдаги мусобақаларда зафарлар тилаб қоламиз.

И. ТОЖИБОЕВ, спорт арбоби, 2022-03-17, 21:16 480
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.