26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Арис шаҳридаги ''Тең қоғам'' маркази 6 минг фуқарога бепул хизмат кўрсатди

Вилоят фахрийлари кенгаши раиси Ж. Мауленқулов бошчилигидаги бир гуруҳ фахрийлар Арис шаҳрига ташриф буюришди. Вилоятнинг турли бурчакларидан келган 80 нафардан зиёд фахрийни шаҳар ҳокимининг ўринбосари Р. Айтбаев бошчилигидаги гуруҳ аъзолари шаҳарга кираверишда ўрнатилган паровоз ёдгорлиги қошида кутиб олишди.  
Меҳмонлар дастлаб “Тең қоғам” ижтимоий маркази сифатида ўтган йилдан фаолиятини бошлаган иншоотни кўздан кечиришди. Бу масканда имконияти чекланган фуқаролар ва болаларга бепул хизматлар кўрсатилади.   
Вилоят миқёсида уюштирилган фахрийларнинг сайёр семинари шаҳар “Фахрийлар маркази” фаолияти билан танишиш билан давом этди. Шаҳар бувилар ҳайъати гуруҳи томонидан тайёрланган миллий таом ва ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси, санъаткор фахрийларнинг концерт дастури билан кутиб олишди. Шаҳар ҳокими Гулжан Қурманбекова меҳмонларни замонавий қиёфада жиҳозланган марказ фаолияти билан яқиндан таништирди.
– Ушбу марказ ҳаётини туғилган юрти ва халқининг ёрқин келажагига бағишлаган, бугунги кунда заҳматли меҳнатининг мевасини кўраётган нафақадор ва нуронийларга эҳтиром сифатида очилган. Табаррук оқсоқолларимиз орамизда маслаҳатгўй бўлиб юришсин. Улар келгусида ҳам эл равнақи йўлида хизмат қилиб, жамоат ишида фаол бўладилар, деб ишонаман, – деди Гулжан Мамитқизи.
Семинар иштирокчилари хайрли ишларнинг ташаббускори бўлган арисликларга миннатдорчилик билдиришди. Арис шаҳар бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлимида ҳозир 2400га яқин имконияти чекланган фуқаро рўйхатга олинган, уларнинг 2300 нафари “Тең қоғам” ижтимоий маркази хизматидан мунтазам  фойдаланмоқда. Шу кунгача марказ 6 мингга яқин фуқарога бепул хизмат кўрсатди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-21, 03:24 57
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.