26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муҳим мезон ва дадил қадамлар

ҚР Парламент Мажлиси депутатлари, “AMANAT” партияси фракцияси аъзолари: Фахриддин Қоратоев, Берик Ўспанов, Ғани Ташқараев, Берик Бекжановлар вилоятларга хизмат сафари доирасида Шимкент шаҳар ҳокими, шаҳар партия филиалининг раиси Мурат Айтенов ҳамроҳлигида мегаполис аҳолиси билан учрашди. Учрашув давомида ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Умумхалқ референдумини ўтказиш тўғрисидаги ташаббуси муҳокама қилинди. Мажлис депутатлари Конституцияга тузатиш ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида халққа тушунтириш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларида ҳокимликлар ва партия аъзолари фаол бўлиши зарурлигини айтишди.
Хизмат сафари давомида Ф. Қоратоев Шимкент шаҳридаги, таълим, тиббиёт муассасалари, туман аҳоли манзиллари аҳолиси  ҳамда Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази жамоаси билан учрашди. Шимкент шаҳри, Абай тумани, Қурсай аҳоли манзилидаги 49-сонли умумий ўрта мактаб жамоаси ҳамда ота-оналар билан учрашди. Унда Абай туман партия филиалининг ижроия котиби Есимхан Бертаев, мактаб директори Асилбек  Сарибаев ва устозлар ота-оналар иштирок этди.
Халқ ноиби, шунингдек, Шимкент шаҳридаги MUSA савдо маркази жамоаси билан учрашди. 5 июнда ўтадиган умумхалқ референдуми ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

***

Депутат Йўл транспорт ҳамда политехника коллежлари ва шаҳар ташҳис марказига ташриф буюриб, уларнинг фаолияти билан танишди. Марказдаги долзарб масалаларни ўрганиб, жамоанинг таклифларини тинглади.
Учрашув давомида ҚР Конституциясининг 33 моддасига киритиладиган тузатиш ва ўзгартиришлар ҳақида маълумот бериб, референдумнинг аҳамиятига тўхталди. Шунингдек, ўқитувчи мақоми ва уларнинг жамиятдаги ўрни ҳам муҳокама қилинди. Йиғилиш давомида депутат учрашув иштирокчиларининг саволларга атрофлича жавоб берди.
Шимкент шаҳридаги кардиология маркази жамоаси билан учрашган ноиб 5 июнь куни ўтадиган референдум ва Бош Қомусимизга киритиладиган ўзгартиришлар масаласи муҳокама қилинди.
Халқ ноиби Енбекши туман Бозорқопқа ва Абдуллаобод аҳоли манзилларидаги оқсоқолларига референдум юзасидан гапираркан, ўзбек этномаданият бирлашмалари аъзолари ҳамда шаҳар тез тиббий ёрдам станциясида ҳам мулоқот ўтказди.
Терискей кичик тумани аҳолиси билан учрашувда “AMANAT” партиясининг штаб аъзоси, шаҳар маслаҳати депутати Қайрат Сулейменов маҳаллий аҳоли ҳамда Енбекши тумани ҳокимлиги вакиллари билан очиқ мулоқотда бўлди.
Депутатнинг Сайрам мавзеси аҳолиси ҳамда Ўрта Осиё тиббиёт коллежида талабалари ҳузуридаги суҳбати чоғида “AMANAT” партияси Қоратов туман филиали ижроия котиби Абдез Рахманули, Шимкент шаҳар маслаҳати депутатлари Лазиз Низомхон ўғли, Жадира Танатаровалар ҳам иштирок этишди.
Депутат, шунингдек, Бўзариқ мавзеси аҳолиси билан ҳам мулоқотда бўлди.
Барча муассаса, тиббиёт жамоалари умумхалқ референдумини бир овоздан қўллаб-қувватлашларини маълум қилишди.

М. ЭЛТОЕВА, 2022-05-25, 00:00 64
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.