26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстона алоқалар янада ривожланади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сайёҳликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистондан Туризм вазирининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Лола Раҳмонбоева, Туризм вазирлиги матбуот хизмати бош мутахассиси Умарбек Эсонмуродов, “Ипак йўли” халқаро туризм университети проректори Шаҳриёр Нуруллаев, машҳур блогерлар, bugun.uz, nova24.uz, qalampir.uz нашриёт вакиллари, “Sevimli”, “DunyoBo’ylab”, “UzReport” телеканаллари вакиллари ва делегациянинг бошқа аъзолари Туркистон вилоятига ташриф буюришди. 

Улар Туркистон шаҳри тарихи билан танишиб, Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилишди. Сўнг қадимий Саврон шаҳридаги қадимий иншоотлар билан танишишди. Улар шунингдек, Қарноқ қишлоғидаги Қутайба ибн Муслим Бохилий мақбарасини зиёрат қилишди. 

Делегацияни Қарноқ қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Бекзод Ҳабибов ва Қарноқ қишлоқ Ёшлар кенгаши раиси Достон Абдалиев қарши олишди, зиёратгоҳ билан таништириб, у ердаги 1300 йиллик тут дарахтини кўздан кечиришди. Шундан сўнг делегация аъзолари қишлоқдаги янги қурилган уч минг ўринли масжидга ҳам ташриф буюришди, қишлоқ аҳолисининг бирлиги, бажарган савобли иши делегация аъзоларида юқори таассурот қолдирди.

Меҳмонларимиз Кентов шаҳридаги «Кўк байроқ» майдонига, Кентов шаҳар ёшлар маркази ва ёшлар хиёбонига ташриф буюришди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2022-07-05, 04:41 400
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.