26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вазир туркистонликлар билан учрашди

Туркистон шаҳри марказида барпо этилган муҳташам мусиқа драма театри биносида ҚР Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев Туркистон шаҳри фаоллари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, вакиллари  билан учрашди.

– Мен ҚР Президенти Қ. Тўқаев топшириғига биноан аҳоли билан учрашиб, муаммолар, соҳада амалга оширилаётган ишлар, таклифлар билан яқиндан танишиш учун ташриф буюрдим, – деди вазир Д. Абаев. 

Тадбирда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари А. Сабитов иштирок этди.

Сўзга чиққан Д. Абаев туризм, маданият ва спорт соҳасида Қозоғистон Республикасида, хусусан, Туркистон вилоятида эришилган натижалар, муаммолар, режаларга батафсил тўхталди. Маъруза юзасидан вазирга саволлар берилиб, қатор таклифлар билдирилди. Хусусан, вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Ж. Азиретбергенов Аҳмад Яссавий мақбараси биносининг бугунги аҳволи, ер ости сувларининг иморат деворларига таъсири, келажак авлодга тарихий обидани асраб-авайлаб етказиш, олим-ёзувчи Қ. Ергўбек мақбарани таъмирлаш ва тиклашда собиқ маданият вазири 

Ў. Жанибековнинг фаол хизматлари, эндиликда ўтган асрда мақбарадан олиб кетилган, хорижда қолган ноёб чироғдонларни Туркистонга қайтариш масаласини кўтаришди. 

Д. Абаев барча саволларга жавоб бериб, баъзи жиҳатларни ўрганиб чиқиши зарурлигини таъкидлади. Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси, фаол фахрий 

Т. Саидмуродовнинг саволларига вазир ажратилган вақт тугаганлиги сабабли анжумандан кейин шахсий қабулида жавоб берди. Тўлқин Саидмуродов газетамиз саҳифаларида бот-бот ёзилган, мутасадди ташкилот раҳбарларига етказилган, аммо ҳанузгача бажарилмаган масалалар юзасидан мурожаат қилди. 

Яъни, Ҳазрат Яссавий мақбарасини қурдирган Амир Темур номини зиёратчилар гавжум, кўзга яққол ташланадиган жойга илиб қўйиш, Қарноқдаги Имом Боҳилий, Шоммат Эшон масжиди қадамжолари, тарихий дошқозон қуйилган маскан – Қарноқда рамзий ёдгорлик ўрнатиш каби масалалар хусусида ўз таклифларини баён этди. Барча саволларни диққат билан тинглаб, ёзиб олган вазир Қарноққа, Уккоша ота қадамжоларига сафари чоғида айтилган масканларни шахсан кўздан кечириб, хулоса қилишини, умуман, отахоннинг саволлари ва кўтарган долзарб масалалари тўғри эканлигини таъкидлади.

Вазир билан учрашув туркистонликларда улкан таассурот қолдирди. Соҳа раҳбарлари жойларда аҳоли билан мана шундай учрашув ўтказиб, масалалардан бохабар бўлишса, давлатимиз ҳақиқатан ҳам “Халқ дардини тингловчи мамлакат” бўларди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2022-07-05, 04:54 76
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.