26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фаол тадбиркорлик – фаровонлик омилидир

Бундай шаклдаги учрашув илк бор ўтказилди ва унда “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси бошқаруви раиси ўринбосари Мақсат Қиқимов, Парламент Мажлиси депутати Қайнар Абасов, вилоят маслаҳати депутатлари, тадбиркорлар кенгаши аъзолари, давлат органлари ва молия муассасалари раҳбарлари, тадбиркорлар иштирок этди. Вилоят раҳбари Туркистон вилоятида кичик бизнеснинг салоҳияти юксак эканлигини алоҳида таъкидлади.

– Туркистон вилоятида аҳоли сони ортиб бормоқда. Бу қувончли жараён. Энди ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва иш ўринларини кўпайтириш давр талабидир. Туркистон минтақасининг аҳолиси азалдан тадбиркор бўлган. Тадбиркорлик субъектлари сони бўйича вилоятимиз Алмати ва Нур-Султан шаҳарларидан кейин учинчи ўринда туради. Тадбиркорларга яратилаётган қулайлик ва имкониятлар натижасида янги субъектлар кескин кўпайиб, аввалдан ишлаётганлари фаолиятини кенгайтирмоқда. 

Тадбиркорлар сони 10 минг нафарга кўпайиб, 155 минг нафарга етди. Шу боис тадбиркорликка алоҳида аҳамият қаратилиб, уни “Оддий буюмлар иқтисодиёти” ва “Бизнеснинг йўл харитаси-2025” дастурлари орқали қўллаб-қувватлаймиз. Туркистонда қурилиш ишлари ҳам маҳаллий тадбиркорлар томонидан амалга оширилмоқда. Тадбиркор бўлиш осон эмас. Бунинг учун сиз иқтисодиёт, ҳуқуқ ва бухгалтерия ҳисобини билишингиз керак. 

Фақат юқори ташкилотчилик қобилиятига эга ва таваккал қила оладиган кишиларгина кучли тадбиркор бўлишлари мумкин. 

Вилоятда “Тадбиркорлик қиронлари” лойиҳасини йўлга қўйдик. Таниқли ва йирик тадбиркорлар ёш ва интилувчан ишбилармонлар билан тажрибасини ўртоқлашади. Зарурат бўлса, лойиҳаларни молиялаштиради ва қўллаб-қувватлайди. Бу лойиҳа узоқ муддатга мўлжалланган. Шунингдек, туман ҳокимлари зиммасига қишлоқлардан тадбиркорлик билан шуғулланувчи ёшларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш вазифаси юклатилди. Тадбиркорлик иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Бизнес, ўз навбатида, ижтимоий масъулиятни ҳис қилиши керак. Энг муҳими, вилоят аҳолисини доимий иш билан таъминлаш, – деди Ўмирзақ Шўкеев.

Охирги беш йилда тадбиркорлар томонидан минглаб иш ўринлари яратилиб, қатор корхоналар нуфузли йирик компанияларга айланди. Ички ва ташқи бозорда ўз нуфузи ва брендига эга тадбиркорлар синфи шакллана бошлади. Минтақа раҳбари ана шундай азму шижоатли ва фидойи тадбиркорларнинг айримларини тилга олиб, халқимизга мададкор бўлаётгани учун уларга миннатдорчилик билдирди. Вилоят раҳбари экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнесни экспорт фаолиятига жалб қилиш бўйича ҳам қатор ташаббусларни илгари сурди. Транспорт-логистика хизматларини ривожлантириш, тадбиркорларнинг юкларини ташишни енгиллаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. 

Тадбиркорлар палатаси фаолияти ҳақида Туркистон вилояти тадбиркорлар палатаси директори Тимур Нақипбеков маъруза қилди.

– Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Сўнгги беш йилда бу соҳани ривожлантиришга қаратилган юзлаб қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича кўплаб чекловларга барҳам берилди. Таъкидлаш жоизки, Туркистон шаҳрида иккинчи даражали банкларнинг тўлақонли филиаллари бўлмаган. Бу масала Миллий банк томонидан қўллаб-қувватланди, натижада, “Халық Банк”, “Фортебанк”, “Жусанбанк”, “Банк Центр Кредит”, “Сбербанк” филиаллари очилди. “Кенг дала” дастури доирасида баҳорги дала ишларига ажратилган маблағлар масаласи, иссиқхоналарга уруғлик ва ўғитларни субсидиялашда молиявий ёрдам кўрсатилди. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, вилоятимиздаги 160 мингга яқин тадбиркорнинг 52 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилмоқда. Жорий йилда Тадбиркорлар палатаси томонидан тадбиркорларга 9000дан зиёд ахборот тақдим этилиб, 1000дан зиёд турли хизматлар кўрсатилди. “Атамекен-Түркистан” микромолиявий ташкилоти тадбиркорларга 1,8 млрд. тенгедан зиёд насия берди, – деди у.

Йиғилиш кун тартибида коллежларни ишончли бошқарувга ўтказиш, Туркистон индустриявий ҳудудида фаолият юритаётган корхоналарнинг муаммолари, Туркистон шаҳрида ҳунармандчилик маркази очиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, соддалаштирилган насиялар ва субсидиялар ҳақида ахборот берилди. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларни эркин шаклда бердилар ва барча таклифлар баённомага киритилди. Минтақа раҳбарининг сўзларига кўра, тадбиркорлардан келиб тушган савол, таклиф ва ташаббуслар асосида дастур ишлаб чиқилади. Унга мувофиқ, келгусида вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.

2022-08-06, 03:37 246
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.