26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иқтисодиётни танҳо ҳокимликдан чиқариш – долзарб масала

ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевга 2022 йилнинг январь-июль ойларидаги мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Алихан Смаиловнинг сўзларига кўра, ушбу даврда ички ялпи маҳсулот ўсими 3,2 фоизни ташкил этди. Маҳсулот ишлаб чиқариш 3,3 фоизга, хизматлар кўрсатиш 2,4 фоизга ўсди.

Қурилиш, савдо, ишлаб чиқариш, шунингдек, транспорт ва алоқа соҳаларида сезиларли ўсиш кузатилмоқда.

Бош вазир Давлат раҳбарига ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари нархини чеклаш бўйича Ҳукумат чора-тадбирлари ҳақида маълумот берди.

Ҳукумат 2022-2024 йилларга мўлжалланган озиқ-овқат хавфсизлиги режасини амалга оширмоқда.

Бош вазир инфляция даражасини пасайтириш, иқтисодиётни танҳо ҳокимликдан чиқариш, мамлакатнинг транзит-транспорт салоҳиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳисобот берди.

Алихан Смаиловнинг айтишича, мамлакатда умумий қиймати 22,2 триллион тенгелик сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ҳукумат раҳбари Президентга 2023-2025 йилларга мўлжалланган Қозоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режасини тақдим этди.

Президент иқтисодиётни таркибий ўзгартиришлар ва монополиядан чиқаришни давом эттириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, у аҳоли даромадларини оширишни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.                

                    

Akorda.kz, 2022-08-11, 01:39 346
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.