26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сифатли интернет билан таъминланган қишлоқлар сони ошди

Жорий йили Туркистон вилоятида 152та қишлоқни сифатли интернет билан таъминлаш режаланган. Шу мақсадда 51та қишлоқда янги базавий станциялар ишга туширилиб, қолган 101та қишлоқда ишлар йил охиригача якунланади.

Ушбу масала вилоят ҳокими девони йиғилишида муҳокама қилиниб, вилоят раҳбари Д. Сатибалди минтақада интернет ва алоқа сифатини яхшилаш бўйича ишларни давом эттиришни топширди.

– Интернет ва рақамлаштириш масалалари жуда долзарб. Баъзи туманларда интернет тармоғининг сифати паст. Учрашувларда аҳоли шу ҳақида шикоят қилмоқда. Йил якунигача 100дан зиёд аҳоли манзилини интернет билан таъминлаш режаланмоқда, – деди Дархан Сатибалди.

Вилоят рақамлаштириш, давлат хизматларини кўрсатиш ва архивлар бошқармаси раҳбари Е. Утебаевнинг айтишича, вилоят ҳудудида 838та аҳоли манзили мавжуд. Туман ва шаҳарлар ҳокимликларидан олинган маълумотларнинг таҳлилига кўра, 642та аҳоли манзилида истиқомат қилувчи 1753012 фуқаро сифатли интернет билан таъминланган. Бу вилоят аҳолисининг 73,7 фоизини ташкил қилиб, жами 441129 ўқувчи 3G ва 4G мобил алоқа тармоғи билан, 123 аҳоли манзилидаги 63 минг ўқувчи 2G мобил алоқа тармоғи билан таъминланган.

“250+” лойиҳаси доирасида 2020-2021 йилларда 129та аҳоли манзилида мобил интернетнинг сифати яхшиланди. Давлат-хусусий шериклиги лойиҳаси доирасида 376та аҳоли манзили оптик-толали интернет билан таъминланди. Қозоғистонда илк бор Туркистон минтақасида “Қазақтелеком” ва “Транстелеком” ҲЖ томонидан давлат-хусусий ҳамкорлиги лойиҳаси доирасида қишлоқларда оптик толалардан фойдаланиш йўлга қўйилди. 2021 йили 82та қишлоқ радиокўприк технологияси ёрдамида ҳаво орқали интернетга уланди. Ҳозир ушбу аҳоли манзилларидаги 6 мингга яқин хонадон юқори тезликдаги интернетдан фойдаланмоқда. 

Девон йиғилишида, шунингдек, бюджет маблағларини ўзлаштириш масаласи муҳокама қилинди. Вилоят молия ва давлат активлари бошқармаси раҳбари А. Тасибаевнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 1 сентябри ҳолатига кўра, вилоят бюджети даромадлари 118,7 миллиард тенгени ташкил этиши керак. Ҳисобот давридаги ижро 100 миллиард тенгени ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тушумлар 26,5 миллиард тенгени, ўсиш суръати 36,1 фоизни ташкил этди.

Вилоят ҳокими Д. Сатибалди бюджетни тўғри режалаштириш ва маблағларни ўз вақтида ўзлаштириш зарурлигини таъкидлади. Ўз даражасида бюджет маблағларини ўзлаштира олмаган қатор бошқармалар раҳбарлари ва туман ҳамда шаҳар ҳокимлари танқид қилиниб, уларга ишни жонлантириш юзасидан топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-09-15, 03:37 117
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.