26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Спорт клубига – автомашина

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди “Шардара Армспорт” спорт клубига ташриф буюрди

Шардарадан армрестлинг бўйича 102 нафар жаҳон чемпиони етишиб чиққан. Шардара туманига хизмат сафари билан борган минтақа раҳбари машҳур спорт клуби аъзолари билан учрашди. Улар ўзаро фикр алмашди, ҳоким клуб эришаётган натижаларга юксак баҳо берди.

“Шардара Армспорт” клубида жами 500 нафарга яқин спортчига 32 нафар мураббий машғулотлар олиб боради.

– Бугун Шардарага хизмат сафарим чоғида сиз билан учрашишга қарор қилдим. Чунки шардаралик спортчиларни нафақат Қозоғистон, балки жаҳон ҳам тан олган. Шу ўринда мураббийларнинг меҳнатини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Ёшларнинг спортга қизиқиши қувонарлидир. Айтиш жоизки, Қозоғистоннинг ҳеч бир вилоятида бундай муваффақият қозонган армрестлинг клуби йўқ. Вилоятимизда спорт иншоотлари кўпаймоқда. Биз доим спортчиларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз! – деди Дархан Сатибалди ва спорт клубига ҳомийларнинг совғаси – автомобилни топширди.

Мукофотни жамоа сардори Мағжан Шамиев қабул қилиб, вилоят спортчилари юрт шарафини муносиб ҳимоя қилишга доим тайёр эканлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-11-15, 02:43 1328
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.