26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оддий қоидаларга амал қилинг!

Иситиш мавсумида хавфсизликка риоя қилиш юзасидан 1 миллиондан зиёд фуқарога тавсиянома берилди

Иситиш мавсумида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик натижасида ис газидан заҳарланиши, хусусий шўъбадада ёнғинлар кўп содир бўлиши кузатилмоқда. Соҳа мутахассислари “ёнғин хавфсизлигининг барчага маълум қоидаларига риоя қилмаслик кўп ҳолларда фожиага сабаб бўлади”, деб ташвиш билдирмоқда. Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган девон мажлисида иситиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинди. Унда ёнғиннинг олдини олишга барча мутасадди ташкилотлар сафарбар этилиши зарурлиги таъкидланди.  

–Ёнғин хавфсизлигига оид тушунтириш ишлари доимий равишда олиб борилиши керак. Сифатсиз печлар масаласи долзарблигини йўқотмаяпти. Туркистон шаҳрида фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйларни оралаб, аҳолига хавфсизлик қоидаларини тушунтиринглар. Иситиш мавсумида хавфсизлик масаласи қатъий назоратга олинади, – деди Дархан Сатибалди.

Вилоятимизда иситиш мавсуми муносабати билан уй-жой биноларида газдан фойдаланиш, ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш қоидалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар департаменти томонидан йил бошидан буён 257407 хонадонда ёнғин хавфсизлиги қоидалари юзасидантушунтириш ишлари олиб борилди. 1 миллион 203 минг 286 фуқарога тавсиянома берилди.

Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари иситиш мавсумида ёнғиннинг олдини олиш, ис газидан заҳарланишни олдини олиш мақсадида “газосигнализатор” ускунасини ўрнатишни тавсия қилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-11-24, 22:59 349
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.