26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Энг йирик иссиқхона мажмуаси

Вилоятда 500 гектардан зиёд майдонда иссиқхона мажмуаси барпо этилади. Жорий йилда қурилиши бошланадиган иссиқхонада 51 гектар майдонга помидор экилади.

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди сармоядорлар билан учрашиб, муҳим лойиҳани муҳокама қилди. Қурилиш ишлари март ойида бошланиб, иншоот бир йилдан сўнг ишга туширилади.

Вилоят ҳокими мазкур лойиҳанинг муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Иссиқхона мега-мажмуасининг лойиҳаси «ЭКО-культура» агросаноат холдингининг қозоғистонлик ҳамкори «Green Land Alatau» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида инфратузилма барпо этилмоқда. Келес туманида сармоявий лойиҳа доирасида мингга яқин иш ўрни яратилади.

Шу билан бирга, сармоядорлар Россиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади ва соҳани малакали мутахассислар билан таъминлашни йўлга қўяди.

«ЭКО-культура» агросаноат холдинги фаолиятининг асосий йўналиши – ишлаб чиқариш жараёни йил давомида тўхтовсиз ёпиқ тупроқда сабзавот етиштириш. Холдинг таркибига Россиянинг бир қанча ҳудудларида ишлайдиган иссиқхона мажмуалари киради. Сармоявий лойиҳани амалга ошириш учун қулай иқлим шароити мавжуд жанубий ҳудуд махсус танлаб олинди.

– Бу вилоятимизда амалга оширилаётган энг муҳим лойиҳалардан бири. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш ҳам жуда муҳим масала. Лойиҳа доирасида янги иш ўринлари яратилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб доимо юқори. Агросаноат мажмуасини янада тараққий эттириш учун улкан имкониятларга эга муҳим соҳадир. Бундай йирик лойиҳани амалга ошириш биз учун муҳим, – деди вилоят ҳокими Дархан Сатибалди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар муҳандислик инфратузилмасини барпо этиш, сармовий субсидиялар ва лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-01-24, 03:31 131
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.