26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Трамадолни ноқонуний сотган шифокор

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг топшириғига мувофиқ, ноқонуний дори-дармон савдосини бартараф этиш мақсадидаги чора-тадбирлар кучайтирилди. 

Вилоят Полиция департаментининг Гиёҳвандлик жиноятларига қарши ҳаракат бошқармаси ходимлари Чордара шаҳридаги дорихоналарнинг бирида “Трамадол” дори воситаси ноқонуний сотилаётганини аниқлади. 

Туркистон вилоят Полиция департаменти раҳбарининг ўринбосари, полиция полковниги Қурманбек Сахов жиноят тўғрисида маълумот бериб, жумладан шундай деди:

– Полиция ходимлари тезкор-қидирув чора-тадбирлари доирасида дорихона сотувчиси, Чордара шаҳрида истиқомат қилувчи шахсни қўлга олди. Текширув натижасида у 30 минг тенгега кучли таъсир этувчи 340 дона “Трамадол” ҳапдорисини рецептсиз сотгани аниқланди, – деди Қ. Сахов.

Қ. Сахов қонуний қарор чиқариш учун тўпланган материаллар Тиббиёт ва фармацевтика назорати қўмитасининг вилоят департаментига йўлланганини маълум қилди. 

2023-02-07, 02:13 5011
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.