26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўкаламзорлаштириш давом этади

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган девон мажлисида аҳоли манзилларини кўкаламзорлаштириш йўналишидаги ишлар муҳокама қилинди. Камчиликлар ошкора айтилиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Минтақа раҳбари ўтқазилган кўчатларни парваришлаш жараёнини сифатли амалга ошириш, кўкаламзорлаштириш тадбирларини кучайтиришни топширди.

– Маълумки, Давлат раҳбари Қ. Тўқаев мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти масалалари бўйича кенгайтирилган мажлисда аҳоли манзилларининг ободонлаштирилишига алоҳида тўхталиб, топшириқлар берган эди. Уруғчиликка ихтисослашган боғлар кўчатлар билан тўлиқ таъминлаши ва уларнинг сифатини яхшилаш зарур. Туман ва шаҳарларда дендрология режаси ишланиб, шу асосда иш олиб борилиши керак. Шу кунгача қанча кўчат ўтқазилгани ва қанчаси унгани тўғрисида маълумот йўқ. Аҳоли манзилларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни, йўл бўйидаги уй ва уларнинг муҳофаза деворларини тартибга келтиришни топшираман. Ўтқазилган кўчатлар мақсадга мувофиқ парвариш қилинсин, – деди Дархан Сатибалди.

Мажлисда табиий захиралар ва табиатдан фойдаланишни созлаш бошқармаси раҳбари Қ. Абдуалиев ҳисобот берди. Унинг айтишича, вилоятимизда ўрмон ҳудуди 3 млн. 144 минг гектарни ташкил қилади. Президент Мактубидаги топшириққа мувофиқ, 2021-2025 йилларда ўрмонлар ҳудудига 2 млрд. дона кўчат ўтқазиш мақсадида 2025 йилгача 170 млн. ниҳол экиш режаланган. Саксовулзорларни кўпайтириш ҳам режага мувофиқ юритилмоқда. 

Туркистон шаҳри атрофида барпо этилаётган “Яшил белбоғ” ҳудуди 2019-2022 йиллар оралиғида 15881,20 гектарга кенгайди. Умуман олганда, унинг майдонини 31,4 минг гектарга етказиш зарур.

Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, “Туркистон вилояти аҳоли манзилларини кўкаламзорлаштиришнинг 2022-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди. Ўтқазилган кўчатларни парвариш қилиш ҳокимларга юкланган. Вилоятимизда 900тага яқин аҳоли манзили мавжуд. Уларни кўкаламзорлаштириш учун 3 йил мобайнида 4 миллиондан зиёд кўчат етиштириш зарур.

Мажлисда кўчат ўтқазиш режасини кўнгилдагидек бажармаган туман, шаҳар ҳокимларига ишни жонлантириш вазифаси топширилди. Бундан ташқари, суғориш тармоғини созлаш, кўчат ўтқазиладиган майдонларни тайёрлаш, ишчилар сонини кўпайтириш сингари масалалар муҳокама қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-18, 20:36 586
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.