26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хайрия дўкони – янги манзилда

Туркистон вилоят оқсоқоллар ҳайъати кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган хайрия дўкони янги манзил – “Ынтымақ” уйи ёнига кўчиб ўтди. 

Тадбиркор Нуриддин Шамшиев барпо этган Форобий кўчасидаги аввалги дўконда ўтган йиллар давомида минглаб оилаларга бепул кийим-кечак, озиқ-овқат тарқатди, шу савобли ишга дахлдор барча ҳимматли инсонларга кам таъминланган оилалар номидан миннатдорчилик билдирамиз. Дўконнинг тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими Нурбўл Турашбеков ва маслаҳат раиси Ғаппар Сарсенбаевлар иштирок этишди. Меҳмонлар учта хонада жойлашган, кийим-кечак ва пойафзаллар жамланган хайрия дўкони фаолияти билан танишдилар.

 Шаҳар ҳокими вилоят оқсоқоллар ҳайъати сардори Ж. Азиретбергенов ва ўринбосарларига самимий миннатдорчилик билдирди. Рўйхат асосида ҳар ойда кам таъминланган оилаларга ҳимматли инсон ҳомийлигида озиқ-овқатлар саватлари улашилади. 

Шу куни “Улес” хайрия жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоров ҳомийлигида 67 оилага, хусусан, кўзи ожиз фуқароларга озиқ-овқат тарқатилди. Тадбирда фаол обуначиларимиз Тўлқин Саидмуродов, Тойир Абдувалиев, Обиддин Фахриддинов, Бобожон Ёқубов, Ирисқул Аббосов, Ҳусан Маҳкамбоевлар иштирок этишди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2023-09-30, 03:59 524
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.