26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Транспорт вазири – вилоятда

ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев Туркистон вилоятига хизмат сафари доирасида ташриф буюриб, минтақа аҳолиси билан учрашди ва фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилди. 

Учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов ҳамда минтақанинг соҳага масъул вакиллари иштирок этди.

Транспорт вазирлиги раҳбари ва туркистонликлар вилоят аҳолиси олдида турган муҳим масалаларни муҳокама қилишди.

Учрашув иштирокчилари Туркистон вилояти аҳолисига кўрсатилаётган транспорт хизматига боғлиқ масалаларни илгари суришди. Масалан, тўловли йўллар орқали юриш тарифларининг миқдорига оид масала кўтарилди. 

Вазир Қозоғистонда тўловли йўллар тарифи энг паст эканлигини айтди. Маҳаллий аҳоли учун ставкаларни янада камайтириш имконияти ҳақида савол қўйишди. Вазир тўловли йўл жаҳонда кенг тарқалганлигига эътибор қаратиб, Қозоғистон Хитойдан Европага ҳамда яна ортга қараб юк ташиш учун транзит ҳудуд бўлгани боис, республика Ҳукумати давлат даромадларини ошириш мақсадида транзит салоҳиятидан фойдаланишга йўналтирилган сиёсат юритаётганини таъкидлади.

Иккинчидан, бу йўллардан кўп юк ташилмоқда. Бу давлат бюджети ҳисобидан қуриладиган ҳамда таъмирланадиган йўлларни тез ишдан чиқаради, шунинг учун бу жорий ва келгуси харажатларни қоплашга мўлжалланган тўловлар экани айтилди.

Кун тартибида муҳокама қилинган бошқа масалалар юзасидан вазир тушунча бериб, баъзи мурожаатларни ўз назоратига олди.

2023-12-07, 03:15 982
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.