26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Илғорларга эҳтиром ва эътироф

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев топширган Президентнинг «АЛТЫН САПА» мукофоти ғолиблари МДҲ давлатларининг маҳсулот ва хизматлар сифати бўйича танловида иштирок этади.

Жорий йилда республика бўйича 221 корхона «АЛТЫН САПА» мукофоти танловига ариза топширди. Унда Туркистон вилоятидан иштирок этиб, ғолиб бўлган 2та корхонага ушбу мукофот топширилди. Булар – сутни қайта ишлаш ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “AYKAN” МЧБ ва мебель ишлаб чиқарувчи “Asia Brand” корхоналари. 

Сайрам тумани, Оқсувкент қишлоғидаги “AYKAN” масъулияти чекланган биродарлигида мамлакатимиз тимсолига айланган “Эмир” ва “Elita” пишлоқлари ишлаб чиқарилмоқда. 80 нафар одамни иш билан таъминлаётган, ўтган йили “Қозоғистоннинг энг яхши маҳсулоти” кўргазма-танловининг республика босқичи ғолиби бўлган корхонага Алмагул Айқан раҳбарлик қилмоқда.

150га яқин киши меҳнат қилаётган “Asia Brand” ҲЖ вилоят марказида йилига 22 мингта ошхона ва ётоқхона мебеллари, Туркистон шаҳри брендига айланган шкафлар ишлаб чиқарилмоқда. Компания ўз маҳсулотларини сотиш учун Қозоғистоннинг барча йирик шаҳарларида 14та шохобча очган, шунингдек, жиҳозларни Ўзбекистон ва Россияга экспорт қилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-12-14, 20:25 1059
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.