26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсад – тадбиркорларнинг даромадини назорат қилиш

Рўйхатдан ўтмаган хусусий тадбиркорлар 100 ОҲК миқдорида жарима тўлайди. Бу ҳақда вилоят Давлат даромадлари департаментининг бошқарма раҳбари Мейрамбек Кўкенов маълум қилди.

– Жисмоний шахслар истеъмол мақсадлари учун, шунингдек, танишларига пул қабул қилиб олишлари мумкин. Бундай трансферлар бир марталик бўлгани учун уларни декларациялаш шарт эмас. Агар жисмоний шахснинг шахсий ҳисобига 100 ёки ундан ортиқ маблағлар кетма-кет уч ой давомида тушган бўлса, бу шахс тадбиркор тоифасига хуфёна киради. Ушбу чора-тадбирлар яширин даромадлар ва рўйхатдан ўтмаган тадбиркорларни, айниқса ҳисобрақамига тўловлар қабул қилаётган шахсларни аниқлашга қаратилган. Тадбиркорлар тўловларни махсус ҳисобрақамларига қабул қилишлари керак, – деди М. Кўкенов.

Бундан ташқари, жорий йилдан бошлаб 300 мингга яқин ҳуқуқий шахслар раҳбарлари, таъсисчилар, хусусий тадбиркорлар ва уларнинг турмуш ўртоқлари 250.00 намунасидаги активлар ва мажбуриятлар декларациясини топширишади. Шунингдек, 2025 йилда 18 ёшга тўлган барча фуқаролар, яъни барча қозоғистонлик декларация топширади. 

Майсара САФАРОВА, 2024-01-10, 20:43 1003
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.