26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахтачиликда янги технология қўлланилади

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Хитойнинг «Peng Sheng (Group) Co., Ltd» компанияси вакилларини қабул қилди. Учрашувда пахта етиштириш ва чуқур қайта ишлаш, тўқимачилик фабрикасини қуриш масалалари муҳокама қилинди.

– Келгусида нафақат пахта етиштириш, балки уни чуқур қайта ишлашга ҳам устувор аҳамият қаратамиз. Пахта чигити ва сифатини ошириш, янги технологияларни жорий этиш, пахтани чуқур қайта ишлаш, тўқимачилик фабрикасини барпо этиш йўлга қўйилгандагина соҳадаги масалалар ўз ечимини топади. Шунинг учун биз сизлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тай­ёрмиз. Йўл харитасини ишлаб чиқайлик ва иккала томоннинг мажбуриятларини ҳам киритайлик. Биз инфратузилма ва бошқа масалаларда ёрдам берамиз, – деди Дархан Сатибалди.

«Peng Sheng (Group) Co., Ltd» компанияси вакили Сонг Шицзие 10 минг гектар пахта майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишга тайёрлигини таъкидлади. Шу билан бирга, пахтани чуқур қайта ишлаш, пахта ёғини олиш мосламаларини импорт қилиш борасидаги режаси билан ҳам ўртоқлашди. Сармоядор энг сифатли пахта чигитини экиш ва пахта заводи қуришни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда ХХРга вилоят делегациясининг ташрифи чоғида «Peng Sheng(Group) Co., Ltd» компанияси билан сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилган эди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-01-13, 03:21 1003
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.