26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яшил иқтисодиёт – ҳаётий зарурат

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Хитой Халқ Республикасининг “Chiha Gezhouba Group Overseas Investment Co., Ltd.” компанияси бош директори ўринбосари Ма Йингин билан учрашди. 

Учрашувда Туркистон вилоятида 2та шамол электр станцияси қуриш масаласи муҳокама қилинди.

«China Gezhouba Group Overseas Investment Co., Ltd.» компанияси Туркистон вилояти ҳудудида умумий қуввати 1,3 ГВт кун ва шамол энергетикаси иншоотларини барпо этиш бўйича 4та лойиҳани амалга ошириш режасини таклиф этди. 

Булар – Саврон тумани, Ибаата қишлоғида қуввати 240 МВт қуёш электр станцияси лойиҳаси, Сўзоқ тумани, Чўлоққўрғон қишлоғида қуввати 300 МВт қуёш электр станцияси лойиҳаси, Байдибек тумани, Жузимдик овулида қуввати 300 МВт шамол электр станцияси лойиҳаси, Тулкибош тумани, Шақпақ баба овулида қуввати 500 МВт шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси.

 Шамол электостанцияларини қуриш ҳамда фойдаланиш жараёнида маҳаллий фуқаролар иш билан таъминланади.

4та электр энергияси ишлаб чиқарадиган иншоотни ишга тушириш  орқали йилига 4 млн. тонна карбонат ангидрид чиқиндилари ва 900 млн. қубометр газни тежаш имкони мавжуд. Лойиҳага сармоядор томонидан 1,5 млрд. АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратилади.

Учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов ва  компания директори ўринбосари Ма Йингин ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Музокаралар самарали амалга ошиб, иш бошланса, электр станцияларнинг дастлабкиси 2025 йилда, сўнггиси 2028 йилда фойдаланишга топширилади.

2024-01-16, 20:17 1037
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.