26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бизнеснинг ижтимоий масъулияти – диққат марказида

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Сўзоқ туманига иш сафари чоғида “Қазатомөнеркәсіп” ҰАК” ҲЖ бошқаруви раиси Мейиржан Юсупов билан учрашди.

Томонлар тадбиркорликнинг ижтимоий масъулияти доирасида Туркистон вилоятида ижтимоий, таълим, соғликни сақлаш ва спорт иншоотларини қуриш, уран қазиб олувчи компаниялар билан ҳамкорликда Сўзоқ тумани аҳоли манзилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳомийлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, йиғилишда Туркистон вилоятида “Қазат­омөнеркәсіп” ҰАК” ҲЖ томонидан режалаштирилган сульфат ишқори заводини қуриш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда компаниянинг фойдали қазилмаларни қазиб олишга йўналтириладиган сармоялар ҳажмининг 2 фоизини минтақанинг ижтимоий тараққиётига ажратиш масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда минтақада “Қазатомөнеркәсіп” ҰАК” ҲЖга тегишли 12та компания фаолият юритмоқда. Улар уран қазиб олиш ва излаш билан шуғулланмоқда. Компания корхоналари томонидан 2023 йили 623,3 млрд. тенге қийматидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Қозоғистонда 2023 йили қазиб олинган табиий ураннинг 88,4 фоизи Туркистон вилояти улушига тўғри келади.

2024-01-23, 04:09 1342
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.