26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сув тошқинига тайёргарлик қизғин

Туркистон вилоятида баҳорги сув тошқинларига йил сайин алоҳида тайёргарлик кўрилади. Айниқса, сув омборларининг эриган сувни қабул қилиши ўта муҳим. Шу ва яна бошқа тайёргарлик ишлари вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган девон мажлисида муҳокама қилинди.

Унда минтақа раҳбари мутасаддиларга сув тошқинининг олдини олиш юзасидан топшириқлар берди.

– Мутасадди бошқармалар, туман, шаҳар ҳокимлари фавқулодда вазият департаменти билан ҳамкорликда хавфсизлик чораларини кўришсин. Ўзан-кўллар ва сув иншоотларидаги вазият доимий назоратда бўлиши керак. Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш – бош масала, – деди вилоят ҳокими.

Вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари полковник Асқар Тўлешовнинг айтишича, бугунги кунда 2023-2024 йиллардаги сув тошқинига қарши тайёрланган муҳандислик режасидаги 24та тадбирнинг 15таси тўлиқ бажарилди. Ҳозирда 2024-2025 йиллардаги сув тошқинига қарши муҳандислик режа ишлаб чиқилмоқда. Унга туман, шаҳар ҳокимлари томонидан таклифлар киритилиши керак. Шунингдек, ўтган ойдаги ҳолатга кўра, тоғдаги қор захиралари ҳажми меъёрдан кам эканлиги айтилди.

2024-02-15, 20:27 561
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.