26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сармоядорлар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш туфайли янги заводлар сони кўпайди

Вилоятимизда сармоядорлар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ишлари узлуксиз юритилмоқда. Унинг натижалари кўзга ташлана бошлади. Минтақа раҳбари Дархан Сатибалди ўтган йилда Хитойга хизмат сафари чоғида “Golden Camel” заводи раҳбарлари билан учрашиб, корхона фаолиятини қайта йўлга қўйиш масаласини кўтарган эди. Натижада, у ишга туширилиб, маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Бу ерда туя ва бия сутининг кукуни тайёрланади.

Туркистон шаҳридаги “TURAN” махсус иқтисодий минтақасида сэндвич-панель чиқарадиган янги заводнинг пойдевори қаланди. «TURKISTAN» индустриявий ҳудудида 2та корхона очилди. Жиҳоз цехи лойиҳасининг умумий қиймати 2,3 млрд. тенгени ташкил қилиб, у ерда 50та янги иш ўрни яратилди. Қозоғистон ва Хитой сармоядорларининг қўшма лойиҳаси пайпоқ ишлаб чиқарадиган корхона лойиҳасининг қиймати – 1 млрд. тенге. Корхона кунига 32 минг жуфт пайпоқ ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 30 киши иш билан банд. Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, ер участкаси ва махсус бино тақдим этилган.

Жорий йилда ҳам сармоя ҳажмини ошириш кўзланган. Хитой капитали иштирокида “LIHUA GROUP” енгил саноат кластерини барпо этиш (сармоя ҳажми – 70,0 млрд. тенге), “Reng Sheng Croup” енгил саноат корхонасини барпо этиш (сармоя ҳажми – 45,0 млрд. тенге) ва Украина капитали иштирокида “UBS BG” саноат музлатгичлари ишлаб чиқариш заводи (сармоя ҳажми – 10,0 млрд. тенге), шунингдек, Қозоғистон – Франция “Катко” компаниясининг уранни қайта ишлаш мажмуаси лойиҳаси (сармоя ҳажми – 73,0 млрд. тенге) амалга оширилади. Натижада Саноат ва қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган кўрсаткич тўлиқ бажарилади. Лойиҳалар қаторида пахтани, нефтни қайта ишлаш, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, колбаса, товуқ гўшти, тухум етиштириш, тикувчилик фабрикаси, пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган заводлар мавжуд. Қайта ишлаш лойиҳаларидан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган 10та сармоявий лойиҳа ҳам амалга оширилди.

 

2024-02-20, 23:13 760
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.