26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшларга – 1 миллион тенге грант

“ZHAS PROJECT” лойиҳаси доирасида ёшларга 1 миллион тенге миқдорида грант берилади. Бу ҳақда вилоят “Ёшлар имконият маркази” раҳбари ўринбосари Пердебек Есқулов маълум қилди.

– Бугунги кунда вилоятимизда ишсиз – NEET тоифасидаги ёшлар улушини камайтириш ва қишлоқ ёшларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “ZHAS PROJECT” лойиҳаси ишга туширилди. Унинг доирасида NЕЕТ тоифасига кирувчи 20 нафар йигит-қизга тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш учун 1 млн. тенгедан маблағ ажратилади. Шунингдек, “2021-2025 йилларда” тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий лойиҳа доирасида 621 нафар йигит-қизга 2,5 фоиз устама ҳақ билан 5 млн. тенгегача насия берилади. Жорий йилда ёшларга жами 3 млрд. 105 млн. тенге ажратилди, – деди Пердебек Сержанули.

“ZHAS PROJECT” лойиҳасида 21 ёшдан 35 ёшгача бўлган, ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган, ногирон, шунингдек олий маълумотга эга бўлмаган ёшлар иштирок этишлари мумкин. Маблағлар танлов ғолибларига нақд берилмайди, пул касб очиш учун зарур жиҳозлар билан таъминловчи муассаса ҳисоб-рақамига ўтказилади. Минтақа бўйича лойиҳалар 19 мартдан 25 апрелгача қабул қилиб, 20 май куни ғолиблар аниқланади.

2024-02-22, 22:03 1034
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.