26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Намунали қишлоқ'' танлови ўтди

Аҳоли манзилларида инсон ҳаёти ва саломатлиги учун қулай шароитлар яратиш, қишлоқ аҳолисининг бирлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш ва ёш авлоднинг тарбиясига таъсир этиш мақсадида вилоятимизда “Намунали қишлоқ” танлови эълон қилинди. 

Икки босқичдан иборат беллашувнинг биринчи босқичи – 1 март–1 июль оралиғида туман миқёсида уюштирилади.

Иккинчи босқич – вилоят миқёсида 1 августдан–1 ноябрь оралиғида давом эттирилади. Танловда иштирок этишнинг ўзига хос талаблари бор. Унинг иштирокчиларини саралаш учун туман махсус комиссия ташкил этилади. Вилоят якуний босқичида иштирокчи қишлоқлар бир неча омиллар бўйича баҳоланади. Таъкидлаш жоизки, қишлоқнинг кўкаламзорлаштириш кўрсаткичи, ободонлаштириш, тозалиги, экологик ҳолати, инфратузилма, сайёҳликни ривожлантириш, қайд этилган жиноий ишлар, ҳомийлар ҳисобидан барпо этилиб, таъмирланган иншоотлар сони, туғилиш кўрсаткичи, аҳолининг ишсизлик даражаси сингари кўрсаткичлар таҳлил қилинади. 

Шунингдек, танловларнинг вилоят босқичи якунида бош совринни эгаллаган қишлоққа маҳаллий бюджетдан 1та ижтимоий иншоот барпо этиш учун маблағ ажратилади.

2024-02-22, 22:04 521
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.