26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ободлик ва тозалик – ҳаётнинг кўрки

Туркистон вилоят “Ёшлар имконият маркази” “Тоза Қозоғистон” республика экологик акцияси доирасида “Туркийлар боғи” истироҳат боғида “Тоза ўлка” шанбалиги уюштирди. Бу хайрли ташаббусда вилоятимиз ёшлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Акциядан кўзланган мақсад  – “Адолатпарвар инсон – Ҳалол меҳнат – Муносиб даромад” концепцияси асосида экологик маданиятни шакллантириш, ватанпарварлик, табиатни муҳофаза қилиш, атроф-муҳитга меҳр-оқибат каби қадриятларни улуғлашдан иборат. Атроф-муҳитни тозалигини сақлаш, экологик тозаликни таъминлашга қаратилган тадбирларда иштирок этиш, она юртга муҳаббат туйғуларини шакллантириш масалалари ҳам марказ эътиборида. 

Шунингдек, туман ва шаҳар кўчаларини тозалигини таъминлаш, экологик маданиятни шакллантириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш режалаштирилган.

Акцияда 100 нафарга яқин фаол ёшлар, олий таълим муассасалари ва олий ўқув юртлари талабалари иштирок этди. 

Бугунги кунда жамиятимизда экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фаоллик кўрсатаётган меҳр-оқибатли ёшлар кўп. Улар муҳим ушбу акция доирасида турли ташаббусларни амалга ошириш тараддудида.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-04-13, 02:17 712
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.