26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги иншоотларда – петроглифлар

Туркистон шаҳрида қизғин олиб борилаётган ободонлаштириш ва қурилиш ишлари вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг бевосита назоратида. Вилоят раҳбари раислигида ўтган мажлисда барпо этилаётган иншоотларнинг меъморчилиги ва янги лойиҳалар тақдим этилди.

Маъмурий-тадбиркорлик маркази ва Маданий-маънавият марказида барпо этилаётган янги иншоотларнинг намуналари муҳокама қилинди.

– Туркистон шаҳрида қурилаётган бинолар сайёҳларни ўзига жалб этадиган бетакрор услубда бўлиши керак. Ҳунармандлар устахонаси жойлашган сайёҳлик мажмуаси минораларида Арпаўзен тимсоллари – петроглифлар тасвирланиши керак, – деди Дархан Сатибалди.

Ушбу мажмуанинг мақсади – нафақат сайёҳларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, балки бой  маданий меросимизни сақлаб қолиш. Ҳунармандлар шаҳарчасининг умумий майдони – 9 минг квадрат метрга яқин. Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган шаҳар марказида қад ростлайдиган янги шаҳарчанинг лойиҳаси ўзгача. Келгусида бу ерда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари очиш, сайёҳликни ривожлантириш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими иншоотларнинг барчасида Шарқ ҳамда миллий меъморчилик нақшлари тасвирланиши ва янги иншоотларни вақтида фойдаланишга топшириш зарурлигини таъкидлади.

Мажлисда шаҳардаги галерея лойиҳаси, бизнес марказининг ташқи қиёфаси, миллий ўйинлар майдони лойиҳаларига киритиладиган ўзгартиришлар қўллаб-қувватланди.

2024-04-19, 02:21 689
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.