26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
‘‘Эл бахти – меҳнат ва бирдамликда’’

Туркистон шаҳрида «Эл бахти – меҳнат ва бирликда» мавзуида вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеясининг XXVI сессияси ўтди.

Тадбирда ҚХА раиси ўринбосари, Ассамблея котибияти мудири Марат Азилханов, вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов, шунингдек, ҚХА кенгаши аъзолари, вилоят маслаҳати депутатлари, вилоят бошқармалар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, зиёлилар, туман, шаҳар ҳокимлари, вилоят ҚХА тузилмалари ҳамда этномаданият бирлашмаларининг етакчилари, ёшлар ташкилотлари аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессияни вилоят ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибаев олиб бориб, вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг топшириғига кўра, жамоат тотувлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган тадбирларга тўхталди.

Туркистон вилоятида этномедиация соҳасидаги ишлар республикада юксак баҳоланганини таъкидлади. Вилоятдаги этнос вакиллари томонидан қозоқ халқининг тили, маданиятини ўрганишга интилиш юқори. Минтақада этнос вакилларининг 92 фоизи қозоқ тилини тўлиқ ўзлаштирган.

Сессия доирасида вилоят ҚХА Кенгашининг мажлиси ўтди. Унда қонунчилик доирасида ўрин алмашиш тартибида вилоят ҚХА раисининг ижтимоий асосдаги ўринбосарлари лавозимига “Ахиска” турк этномаданият бирлашмаси раиси Сарманбой Сафаров ҳамда вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметов сайланди. Кенгаш аъзолари янги лавозим соҳибларининг минтақадаги жамоат тотувлиги ва умуммиллий бирликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларига муваффақият тилади.

Сессияда ҚХА Раиси ўринбосари Марат Азилханов яқинда Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтган ҚХАнинг “Бирдамлик. Бунёдкорлик. Тараққиёт” номли XXXIII сессиясида белгиланган мақсад-вазифаларга тўхталди. Шунингдек, Раис ўринбосари оғир пайтда сув тошқинидан азият чеккан фуқароларга ёрдам кўрсатган барча туркистонликларга миннатдорчилик билдирди.

Тадбирда “Ахиска” турк этномаданият бирлашмаси аъзоси Венера Саражова, Тўлебий туман ўзбек этномаданият бирлашмаси аъзоси Жамол Қодиров, вилоят славян этномаданият бирлашмаси аъзоси Елена Стребкова минтақада амалга оширилган хайрия тадбирлари, давлат тилини қўллаб-қувватлаш доирасини кенгайтириш, умумий вазият, медиация ҳамда мустақиллик йилларида ёшларнинг Қозоғистоннинг тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида маъруза қилишди.

Сўнг, Марат Азилханов ва Бейсенбай Тажибаев минтақамизда этнослараро ва ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ фуқароларни тақдирлади. Сафар доирасида Марат Алмасули Туркистон шаҳрида Президент топшириғига мувофиқ барпо этилаётган “Дўстлик уйи”нинг қурилиши билан танишди. Мазкур иншоот жорий йил куз ойида фойдаланишга топширилади.

2024-05-23, 06:48 429
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.