26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қардошлик меморандуми имзоланди

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раҳбарлигидаги расмий ва тадбиркорлардан иборат делегация Хитой Халқ Республикасининг Сиань шаҳрида ўтган қардош шаҳарларнинг ишбилармонлари иштирокидаги савдо-иқтисодиёт анжуманида иштирок этди. Тадбир доирасида икки мамлакатнинг 80дан зиёд корхона вакиллари ўртасида В2В шаклида иккитомонлама учрашувлар ўтди. 

Бизнес-делегация таркибида таълим, соғликни сақлаш, IT, қурилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш соҳаларининг вакиллари бўлди. Юзма-юз учрашиб, тадбиркорликни бошлашга махсус тўпланган ишбилармонларга миннатдорчилик билдирган Дархан Амангелдиули бу каби учрашувлар янги лойиҳаларни амалга оширишга имкон беришини айтиб, икки мамлакатнинг иқтисодий ва тадбиркорлик ҳамкорлигига ижобий баҳо берди. Вилоят ҳокими сармоядорлар учун барча шароитлар яратилган Туркистон вилоятининг  салоҳияти билан таништирди. Савдо муносабатларини ўрнатиб, сармоявий лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур қўллаб-қувватлаш чоралари кўрсатилишини маълум қилди. Ҳоким, нафақат, иқтисодиётни ривожлантириш, балки, маданият, сайёҳлик, таълим соҳасини ривожлантириш дастакларини ҳам ишга тушириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Иккитомонлама учрашувлар натижасида қатор ҳужжатларга қўл қўйилди. Қўшма лойиҳалар орасида қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланиладиган дронлар ишлаб чиқариш, халқаро мактаб барпо этиш, IT, қурилиш, мия касалликларини даволайдиган шифохона, қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган завод қуриш, рақамлаштириш орқали қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, травертин ишлаб чиқариш бўйича келишилиб, меморандум имзоланди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди бошчилигидаги делегация иш сафарини Сиань шаҳрида давом эттирди. Буюк Ипак Йўлининг боши ҳисобланадиган Сиань шаҳри Хитойнинг маънавий ва маданий пойтахти ҳисобланади. Сафар давомида вилоят ҳокими Шэньси вилояти партия қўмитаси котиби Чжао Идэ билан учрашди. Унда икки вилоят орасида қардошлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. 

– Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин барча даражадаги алоқалар икки мамлакатнинг мустаҳкам дўстлиги ва тиғиз муносабатларига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Бугунги кунда Қозоғистон иқтисодиётига жалб қилинган сармоялар бўйича Хитой кучли бешликка киради. Сўнгги 15 йилда унинг ҳажми 24 млрд. АҚШ долларига етди. Ўтган йилда Туркистон вилояти билан ўзаро товар айирбошлаш 149 млн. долларни ташкил қилди. Минтақалараро ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлаб, сизлар билан тиғиз алоқа ўрнатишдан манфаатдормиз, – деди вилоят ҳокими Дархан Сатибалди.

Шэньси вилояти партия қўмитаси котиби Чжао Идэ Хитой Халқ Республикаси ва Қозоғистон орасидаги дўстлик ва иқтисодий ҳамкорлик юксак савияда экани, қозоқ халқига, қўшни давлатга ҳурмати баланд эканлигини таъкидлади.

2024-07-11, 01:32 241
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.