26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғайратингга балли, ғаллакор!

Вилоятимизда экин майдонларининг ҳажми йилдан-йилга кенгаймоқда. Бу минтақада давлат дастурларининг муваффақиятли амалга оширилаётганининг самарасидир.

Жорий йилда Саврон туманида 43798 гектар майдонга экин экилди. Унинг 4288 гектарини бошоқли дон экинлари ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 100,7 фоизга ошган.

Бугунги кунда туманда 3734 гектар майдонга экилган ғалла, яъни 87 фоизи ўриб олинди. Ўртача ҳосилдорлик 30 центнерни ташкил этди. 

Бу ютуқда тумандаги ғаллачилик йўналишидаги ҳар бир деҳқон хўжалиги аъзосининг фидойи меҳнатлари мужассам.

Етиштирилган мўл ҳосилни нест-нобуд қилмай, қисқа вақтда йиғиштириб олиш учун пухта ҳозирлик кўрилди. Ўрим отрядлари ташкил этилиб, 12480 тонна ҳосил тўпланди. Шундай қилиб, деҳқонлар июль ойининг охиригача 15 минг тонна ғалла йиғиб олишни мўлжалламоқда.

  

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2024-07-25, 02:09 921
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.