26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун

Вилоят аҳолисига 19 миллиондан зиёд тиббий хизмат кўрсатилди. Бу ҳақда вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бауржан Сатибалди маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2024 йилнинг 6 ойи давомида вилоят аҳолисига 19 миллион 307 минг клиник-ташхис хизмати кўрсатилди. Шунингдек, 375 063та тез тиббий ёрдам ва 1 594та тез тиббий ёрдам амалга оширилди, 3 миллиондан ортиқ амбулатория ёрдами ҳам шулар жумласидан. Шунингдек, 200 мингдан ортиқ стационар тиббий ёрдам кўрсатилиб, 18 693та жарроҳи ўтказилди. 

– Кейинги йилларда юртимизда соғликни сақлаш соҳасидаги янгиланишлар тизимдаги барча йўналишларни қамраб олмоқда. Жумладан, тиббиётнинг уч босқичли модели – бирламчи тиббий санитария, шошилинч тез тиббий ёрдам ва ихтисослаштирилган тиббий хизмат тизимини янада такомиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар замирида ҳам халқимиз розилигига эришиш мақсади мужассам. Аввало, айтиш жоизки, шошилинч тиббий ёрдам тизими соғликни сақлаш соҳасидаги энг йирик ва ўта кучли ижтимоий аҳамиятга эга тузилмадир. Ўтган йилда ушбу тизим муассасаларига 1 миллиондан зиёд бемор мурожаат қилган. Сўнгги йилларда турли замонавий тиббий техника воситалари билан жиҳозланган тиббиёт муассасалари ва уларнинг филиалларида турли мураккаб жарроҳи амалиётлари ўтказилмоқда. Энг қувонарли янгиликлардан бири – илгари юртимизда буйрак ва жигар танқислигида орган трансплантацияси амалиёти ўтказилмасди. Бунинг натижасида кўплаб юртдошларимиз эрта вафот этар ёки катта маблағ эвазига хорижий мамлакатларда жарроҳи қилдиришига тўғри келарди. Айни пайтда эса, бу мураккаб амалиётлар вилоятимизда ҳам бажарилмоқда. Жорий йилда Туркистон вилоят клиник шифохонасида жами 81та мураккаб жарроҳи амалиёти, Туркистон марказий шаҳар шифохонасида 3та буйрак кўчириб ўтказиш жарроҳиси амалга оширилди. Туркистон вилояти соғликни сақлаш бошқармаси ва Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ўртасида шифокорлар малакасини ошириш юзасидан шартнома имзоланди. Бунинг натижасида вилоятдан 24 нафар шифокор Санкт-Петербургда малака ошириш курсларини тамомлади, – деди Бауржан Нурланули.

Таъкидлаш жоизки, вилоят соғликни сақлаш бошқармасига қарашли 45та давлат муассасаси, 756та ташкилот ва 130та хусусий муассаса фаолият юритмоқда. Тиббиёт муассасаларида жами 2.060 903 нафар фуқаро рўйхатга олинган, уларга 35714 нафар шифокор хизмат кўрсатмоқда.

2024-08-02, 22:37 743
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.