26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фаровонлик сари яна бир қадам

Ўтган йили махсус экспертлар томонидан Туркистон вилоятининг иқтисодий дастури таҳлил қилиниб, 2030 йилгача бўлган стратегик ташаббусларни амалга ошириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Тараққиёт режасида асосий ижтимоий-иқтисодий масалалар, уларни ҳал этиш йўллари ва ривожланишнинг устувор йўналишлари белгиланган. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтказилган йиғилишда “Йўл харитаси”нинг асосий йўналишлари ва режанинг асосий мақсадлари муҳокама қилинди.

– Режанинг асосий мақсади 2030 йилга бориб ҳудудий умумий маҳсулот ҳажмини икки баравар оширишга эришишдир. Ҳар бир бошқарма, ҳар бир туман, шаҳар ҳокимлиги стратегияни амалга ошириш режасини ишлаб чиқади ва уни махсус йиғилишда ҳимоя қилади. Барча туман ва шаҳарларнинг режасини кўриб чиқамиз. Асосий йўналиш – ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш, вилоятнинг даромадини ошириш. Қишлоқ хўжалиги, саноатни ривожлантириш, сармоя жалб этиш ва бошқа соҳалар бўйича аниқ таклифлар киритилиши керак, – деди Дархан Амангелдиули.

“Йўл харитаси” 8 та асосий устувор йўналишдан иборат. Бу ҳақда вилоят иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Қанат Қайипбек маъруза қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 6 ойида қисқа муддатли иқтисодий кўрсаткич 6,5 фоизга ошган. 1-ярим йил якунлари бўйича асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар тўлиқ бажарилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 217 миллиард тенгега етиб, юксалиш 107,1 фоизни ташкил этди. Йил охиригача бу кўрсаткични 110 фоизга (1,4 триллион тенге) етказиш режаланган. Минтақада бу соҳада қиймати 63 млрд тенгега тенг 7та сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда. “Озиқ-овқат камарини шакллантириш” доирасида ҳам қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Туркистон атрофида каналлар қазилди. Томчилатиб суғориш усулининг самарадорлигини биладиган деҳқонлар вақти келиб меҳнати самарасини кўради. “Яшил белбоғ” лойиҳаси табиий тўсиқ сифатида чанг, шамол ва довуллардан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Бунда атроф-муҳит кўкаламзорлаштирилиб, шаҳар ҳавоси тозаланиб, иқлим мўътадиллашади. 

Вилоят ҳудудида қишлоқ хўжалиги экинларига сув тежовчи технологияларни жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда 22 минг гектар майдонда сувни тежаш технологияларини жорий этиш режалаштирилган бўлса, йил бошидан буён улар 12,9 минг гектар майдонда жорий этилди. Сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиш имкониятларини ошириш мақсадида 2та корхона ишга туширилди. Жумладан, йилига 1000 дона пуркагичли суғориш машиналари ишлаб чиқарадиган завод, “Туран су” ДККнинг томчилатиб суғориш тизимини ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. 

Бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида 45та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлса, 6 ойда 13та лойиҳа ишга туширилди. Натижада 136та янги иш ўрни яратилди. “Йўл харитаси”да индустрлаштиришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. 6 ойда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 552 миллиард тенгега етди ва юксалиш 106,8 фоизни ташкил этди. Шу жумладан, ишлаб чиқариш саноати ҳажми 253,1 миллиард тенгени ташкил этди, юксалиш суръати 111,2 фоизга етди. Йил бошидан буён соҳада 7 лойиҳа ишга туширилиб, 290та иш ўрни яратилди.

“Йўл харитаси”да кичик саноат корхоналарини ташкил этишга устувор аҳамият қаратилган. Вилоятда ушбу йўналишда жами 30,7 миллиард тенгелик 10та лойиҳани амалга ошириш режаланган. Бугунги кунда 24,2 миллиард тенгелик 7та лойиҳа ишга туширилди.

Вилоятда “ТURАN” махсус иқтисодий ҳудуди ва 10та индустриявий минтақа мавжуд. Бу ерда умумий қиймати 93,5 миллиард тенге бўлган 83та индустриявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларнинг 51таси тўлиқ ишга туширилди. 

6 ойда вилоят иқтисодиётига 421 миллиард тенге сармоя кжалб этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37,8 фоизга ошган. Унинг 82 фоизи хусусий сармоялардир. 2,2 триллион тенгелик 145та сармоявий лойиҳасидан иборат жамғарма яратилди, бу эса иқтисодиётнинг юксалишига туртки беради. Лойиҳалар тўлиқ ишга туширилса, 17700та янги иш ўрни яратилади. Йил бошидан буён 601та янги иш ўринларига эга 15та лойиҳа ишга туширилди.

– Вилоят иқтисодиётида юксалиш кузатилмоқда. Бироқ, бу борада қатор йўналишлар бўйича ишларни жонлантириш керак, – деди вилоят раҳбари. – Сайёҳлик соҳасидаги кўрсаткичларга алоҳида эътибор қаратилиши керак. Вилоятни ривожлантиришнинг мажмуавий режасига мувофиқ, минтақада ички ва ташқи сайёҳликни ривожлантириш, ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар сонини кўпайтириш, соҳага сармоя жалб этиш зарур, – деди Дархан Сатибалди. 

Минтақа раҳбари сайёҳлик соҳасини ривожлантириш ва бунёдкорлик ишларини янада фаоллаштириш, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқаришга янги лойиҳаларни жорий этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ вазифалар юклади.

2024-08-06, 02:26 533
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.