26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк алломага – ҳайкал

Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев Астанада Алишер Навоий ҳайкалини очди.

Давлат раҳбари Қозоғистон пойтахтида буюк шоир ва буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилгани қозоқ халқининг ўзбек халқига бўлган алоҳида эҳтироми  рамзи эканини таъкидлади.

– Биз азалдан халқларимизни бирлаштирган умумий қадриятларга эга қардош мамлакатлармиз. Бизни муштарак  тарих, тил ва дин  боғлаб туради. Икки давлат ўртасида анъанавий қардошлик муносабатларини йўлга қўйишда Алишер Навоийнинг алоҳида ўрин тутаётганини таъкидламоқчиман. Ўз вақтида Мухтар Ауезов “Алишер Навоий мероси нафақат ўзбек адабиёти учун қадрли, балки Шарқ мамлакатлари адибларига ҳам улкан  таъсир кўрсатган”, деб таъкидлаган эди. Буюк шоир асарлари бутун туркийларнинг маънавий хазинаси бўлиб хизмат қилади”,  деди Қозоғистон Президенти.

Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрича, Алишер Навоий ижоди туркий адабиёт учун янги уфқларни очиб, уни жаҳон даражасига кўтарди. Қозоқ халқининг атоқли арбоблари унинг ижодини юксак баҳолаган.

– Навоий ўзидан кейин нафақат адабий, балки бой фалсафий мерос қолдирди. Унинг инсонпарварлик ғоялари жаҳон тафаккур хазинасида алоҳида ўрин тутади. Мутафаккир манфаатларининг ранг-баранглиги, дунёқараши кенглигини ўзида акс эттирган рисолалари бугунги кун учун ҳам долзарбдир, –  деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Алишер Навоий истеъдодли давлат арбоби, фан ва санъат ҳомийси сифатида тарихда қолганини таъкидлади. У ўз нуфузи туфайли маориф ва маданиятни юксалтирди, мадраса ва кутубхоналар қурилишига ҳам ташаббус кўрсатди.

Ўзбекистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Қозоғистон халқига миннатдорлик билдирди, шунингдек, буюк мутафаккир ижоди умумий мерос эканини алоҳида таъкидлади.

– Халқларимиз бир-бирига яқин. Биз умумий тарих, маданият, урф-одат ва анъаналаримизни чин дилдан қадрлаймиз. 2020 йилда, афсуски, орамизда бўлмаган машҳур қозоқ шоири Несипбек Айтули Алишер Навоийнинг асосий асари – “Хамса”ни қозоқ тилига таржима қилиб нашр этганини алоҳида миннатдорчилик билан қайд этмоқчиман. Ушбу китобнинг сўзбоши шахсан Қозоғистон Президенти томонидан ёзилганидан чин дилдан мамнунмиз, –  деди Шавкат Мирзиёев.

 

2024-08-09, 21:48 512
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.