26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Диққат марказида – аҳоли фаровонлиги

Меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз тараққиётнинг янги даврига улуғвор мақсад ва амалий ишлар билан кириб бормоқда. Буни бугун ҳар бир оила, ҳар бир қишлоқ ва шаҳарларимиз мисолида ҳам кўриш мумкин.

Юртимизда юзлаб замонавий корхоналар, йўл ва коммуникация тармоқлари, шинам уй-жойлар, янги боғча ва мактаблар ҳамда маданият масканлари, тиббиёт ва спорт иншоотлари барпо этилмоқда.

Жорий йилда вилоятимизда 49та тиббий-санитария бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларини барпо этиш режаланган. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтказилган йиғилишда “Қишлоқда соғликни сақлаш тизимини замонавийлаштириш” миллий лойиҳаси доирасида бошланган соғликни сақлаш муассасаларининг бугунги аҳволи муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари қурилиш ишларининг боришини қатъий назорат қилиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар бериб, қатор вазифаларни юклади.

– Барча мақсадларимиз аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилмоқда. Яқин келажакда минтақадаги соғликни сақлаш муассасаларининг инфратузилмаси тубдан ўзгаради. Мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа иншоотлари тубдан таъмирланиб, янгилари барпо этилади. Шу мақсадда вилоятда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Маълумки, вилоятимиз аҳоли энг зич жойлашган минтақалардан биридир. Шу боис аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатаётган замонавий соғликни сақлаш муассасалари жуда зарур, – деди вилоят ҳокими. 

Айни пайтда 30та иншоотда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асхан Байдуалиев маълум қилди. 45та иншоот республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилди. 1та лойиҳа хусусий тиббиёт ташкилоти томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қурилмоқда. 20та иншоотда қурилишни бошлашга ҳозирлик кўрилмоқда.

Жорий йилда 7та соғликни сақлаш муассасасида тубдан таъмирлаш ишларини бошлаш режалаштирилган. Айни пайтда Жетисай, Сўзоқ ва Сайрам туманларидаги учта иншоот давлат экспертизасидан ўтказилмоқда. 

Вилоят соғликни сақлаш тузилмасида 45та давлат муассасаси, 756та ташкилот ва 130та хусусий муассаса мавжуд. Улардан 36таси поликлиникалардир. Вилоятда 351 нафар акушер-гинеколог, 252 нафар анестезиолог-реаниматолог, 95 нафар неонатолог, 253 нафар педиатр, 6 нафар болалар кардиожарроҳлари аҳоли саломатлигини таъминламоқда.

Жорий йилда ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш учун 650та грант ажратилди, резидентурага 139та, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашга 600та грант ажратилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-08-17, 02:08 449
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.