26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – Тожикистон: ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик

Қозоғистон ва Тожикистон умумий тарих ва маънавий қадриятлар бирлаштириб турадиган, тарихан Буюк Ипак йўлининг ўта муҳим бўғини ҳисобланган Марказий Осиёнинг икки давлатидир.

Икки мамлакат халқларининг мустаҳкам дўстлиги, яхши қўшничилиги ва бир-бирлари ўртасидаги ўзаро ҳурматга асосланган кўп асрлик тарихий ва маданий муштараклиги мамлакатларимиз мустақилликни қўлга киритганидан кейинги йиллар давомида ҳам ўзаро муносабатлар ривожида асосий омил бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Икки томонлама муносабатларнинг асосий тамойиллари “Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги шартномада муҳрланган.

Икки қардош давлат етакчиларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар сўнгги йиллар давомида мутлақо янги амалий мазмун билан тўлгани ҳолда стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида ўтказилган учрашувларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар барча йўналишларда жадал ривожланаётгани таъкидланди.

– Биз ишончли иттифоқчилармиз. Қозоғистон Тожикистоннинг қозоқ халқига хайрихоҳлигини юксак баҳолайди. Мазкур ташриф ҳамкорлигимиз ривожига янги суръат бағишлашга хизмат қилади. Бугун Иттифоқ муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланади. Ушбу ҳужжат улкан тарихий аҳамиятга эга. Шу муносабат билан бир қатор долзарб масалалар юзасидан мазмунли фикр алмашамиз, деб ўйлайман, – деди Қозоғистон Президенти.

Эмомали Раҳмон икки томонлама ҳамкорликни юксак баҳолаб, Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ниятида эканини таъкидлади.

Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, транспорт-транзит, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалигини рақамлаштириш, интеграциялашув масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Қозоғистон ва Тожикистон иқтисодиёти ривожига янги суръат бағишловчи сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Akorda.kz, 2024-08-23, 22:08 458
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.