26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболли лойиҳалар, сармоявий жозибадорлик

Вилоятимизда ҳар бир туман ўзининг асосий маҳсулотини яратиш йўлида ишлар олиб бормоқда. Хусусан, Тулкибош туманида интенсив ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тумандаги олма боғлари майдони 3 минг гектар бўлиб, шу жумладан, 700 гектардан ортиғи интенсив боғлардир. Жорий йилда туманда томчилатиб суғориш технологияси асосида яна 55 гектар интенсив олма боғлари барпо этилди. Боғбонлар билан учрашган Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Шақпақ қишлоғидаги “Кен-Тау” МЧБга қарашли интенсив боғда бўлди.

Хўжалик раҳбари Қайрат Садиқовнинг айтишича, олма кўчатлари Туркиядан махсус харид қилинган. Томчилатиб суғориш усулида 30 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 700 центнерга яқин ҳосил олинмоқда. Ишлаб чиқариш майдонида 150-200 киши ишлайди. Интенсив боғларда 6 минг тонна ҳосил етиштирилди. Тулкибош олмалари Қозоғистоннинг барча ҳудудларига етказиб берилади. Қўшни Ўзбекистон ва Россияда ҳам уларга талаб кучли.

“Кен-Тау” МЧБнинг интенсив олма боғлари ҳажми 240 гектарга етди. Корхонада 2200 тонна олма сақлаш учун омборхона мавжуд. Қиш мавсумида олмага талаб кескин ортиши сабабли, тадбиркор келажакда олма сақланадиган совутгичли омбор қуришни режалаштирган. Шу тариқа у қиш мавсумида 4 400 тоннагача экологик тоза Тулкибош олмасини сотади.

Тулкибош туманида “Түлкібас жеміс-жидектері” корхонасига қарашли мевани қайта ишлаш цехи қурилиши жадал олиб борилмоқда. Лойиҳа қиймати 1 млрд. тенге. Қуввати 5000 тонна. 

Ҳозирда «Түркістан» ӘКК» ҲЖни молиялаштириш учун зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда. Бундан ташқари, Тулкибош туманида балиқ озуқаси ишлаб чиқарувчи корхона қурилиши бошланмоқда. Сармоядор йилига 2000 тонна озуқа ишлаб чиқаришни режаламоқда. Агар қўллаб-қувватланса, у 2024-2025 йилларда амалга оширилади. 20 киши иш билан таъминланади. 

Вилоят ҳокими ҳар бир лойиҳани ўрганиб чиқиб, тегишли кўмак бериш борасида топшириқлар берди.

Тулкибош туманида замонавий ҳордиқ масканлари барпо этиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Туризм ҳудудини ҳам даромад манбаига айлантириш учун янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳудудда 36та сайёҳлик иншооти мавжуд. Хусусан, 6та болалар соғломлаштириш оромгоҳи, 2та врачлик пункти, 21та сайёҳлик ҳудуди ва сайёҳлик базалари, 4та муқаддас қадамжо ва 3та меҳмонхона зиёратчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Келгуси 3 йилда сайёҳлик йўналишида 13,4 млрд. тенгега 5та лойиҳа қўллаб-қувватланади. Жумладан, “Ақcу Жабағылы” тиклаш-соғломлаштириш мажмуасини таркибий ўзгартириш ва “Түлкібас саясы” МЧБнинг мавжуд даволаш-соғломлаштириш маркази кенгайтирилади. Шу билан бирга, 400 ўринга мўлжалланган тиклаш-соғломлаштириш мажмуаси қурилишини “Ақcу Жабағылы” МЧБ зиммасига олади. Бундан ташқари, хусусий тадбиркорлар ҳисобидан “Паттеев К” ва “Боташов Б” дам олиш масканлари очилади.

Шу билан бирга, сайёҳлик соҳасини ривожлантириш мақсадида туман ҳудудидаги 80 гектар майдонда спорт, маданият ва соғломлаштириш йўналишида “Иирсу”, “Ақcу Жабағылы” ҳордиқ масканларини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоятда ўз уйлари, коттежлар, меҳмонхоналар, кўнгилочар масканлар, ёпиқ спорт заллари, очиқ спорт майдончалари ва бошқа иншоотлар очиш учун ер участкалари берилади.

Лойиҳалар тўлиқ ишга туширилгач, 400га яқин янги иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, ўринлар сони қўшимча 640тага кўпаяди, солиқ тушумлари ортиши кутилмоқда.

Туркистон вилоятида ҳозирда 17,9 минг гектар мевали дарахтлар (15,4 минг гектар олма, 0,6 минг гектар нок, 1,1 минг гектар ўрик, 0,6 минг гектар олча, 0,5 минг гектар шафтоли, 1,2 минг гектар олхўри, 0,3 минг гектар бошқа мевали дарахтлар) мавжуд. Шу жумладан: 5,4 минг гектар интенсив олма боғлари. Бу республикамиздаги мевали боғларнинг 43 фоизини ташкил этади. Анъанавий хўжаликларда гектаридан 60-70 центнер, интенсив боғдорчиликда 300-350 центнердан ҳосил олинмоқда.

Интенсив боғларнинг асосий қисми Тулкибош, Тўлебий, Қазиғурт, Сайрам туманларида жойлашган. Ўтган йили 116,9 минг тонна ҳосил (95,8 минг тонна олма, 3,6 минг тонна нок, 7,4 минг тонна ўрик, 4,2 минг тонна гилос, 2,4 минг тонна шафтоли, 3,3 минг тонна олхўри) йиғиб олинди. Бугунги кунга қадар Россия, Қирғизистон, Беларус ва Ўзбекистонга 26 минг тонна маҳсулот экспорт қилинди.

Вилоятда боғдорчиликни жадал ривожлантириш, бу йўналишга сармоядорларни жалб этиш изчил давом эттирилмоқда. Интенсив боғдорчилик давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

2024-08-27, 02:28 506
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.