26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари “Астана” халқаро молия маркази бошқарув кенгашининг йиғилишини ўтказди

Тадбир аввалида Қасим-Жўмарт Тўқаев молия маркази экотизимини ривожлантиришга ҳисса қўшган иштирокчилар фаолияти билан яқиндан танишди.

Freedom Finance Global, China Construction Bank Corporation Астана филиали, Fix Price Group, Grata International ва Binance Kazakhstan Technologies компаниялари раҳбарлари ўз фаолияти натижалари ҳақида маъруза қилиб, сармоявий лойиҳалар ва тараққиёт режалари ҳақида маълумот бердилар.

Йиғилишни очар экан, Давлат раҳбари жаҳон капитал бозоридаги жадал ўзгаришлар, янги халқаро савдо-иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги интеграция жараёнларининг кучайиши, молиявий оқимларнинг қайта тақсимланиши ҳақида фикр юритди.

Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирги даъват ва ўзгаришлар Қозоғистон учун янги имкониятларга йўл очади.

Шу муносабат билан Давлат раҳбари мамлакатнинг барқарор ва жадал тараққиётини таъминлашда “Астана” халқаро молия маркази муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

– Молия маркази қисқа вақт ичида сезиларли натижаларга эришди. Сармояларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратилган. Минтақада унинг муқобили йўқ. Сармоядорларимизга қулай солиқ, виза ва меҳнат шароитлари таклиф этилади. Ҳар бир сармоядорни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тамойиллари жорий этилди. Одил ва холис суд тизими яратилди. Янги рақамли ечимлар туфайли IPOда иштирок этиш Қозоғистоннинг барча аҳолиси учун очиқ бўлди, – деди Қ. Тўқаев.

Давлат раҳбари унинг минтақадаги муваффақиятли молиявий марказ мақомини мустаҳкамлаш вазифасига эътибор қаратди. Шунингдек, у қатор долзарб масалаларга тўхталди.

Хусусан, Президент мамлакат иқтисодиётига сармояларни кўпроқ жалб этиш муҳимлигини, сармоявий экотизимни яхшилаш зарурлигини таъкидлади.

– Марказ АҚШ, Европа, Буюк Британия, Осиё ва Яқин Шарқдаги қатор турдош ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Биз Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонининг йирик компаниялари билан сармоявий лойиҳаларни илгари суриш устида ишлаяпмиз. Буларнинг барчаси молия маркази ва Қозоғистон иқтисодиётининг сармоявий салоҳиятини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини беради. Бироқ, Марказий Ҳукумат ва миллий институтлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришни давом эттириш зарур, – деди Қ. Тўқаев.

                    

Akorda.kz, 2024-09-07, 02:02 351
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.