26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон – моҳир ҳунармандлар ва беқиёс сайёҳлик макони

Туркий оламнинг сайёҳлик пойтахтида “Қайта ишлаш ва саноат соҳасида Қозоғистон-Хитой сармоявий ҳамкорлиги”, “Қозоғистонда Хитойнинг Сайёҳлик йили – 2025” ва “Рақамли тараққиёт” мавзуларида “TURKISTAN INVESTMENT AND TOURISM FORUM – 2024” халқаро сармоявий анжумани ўтди.

Учрашув давомида умумий қиймати 301 миллиард тенгедан зиёд 35та ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Ушбу келишув доирасида вилоятда янги лойиҳалар амалга оширилади. Қайд этиш жоизки, ушбу халқаро тадбир тадбиркорлар ва сармоядорлар учун янги имкониятлар очади ва Туркистон минтақасининг халқаро ҳамкорликдаги стратегик аҳамиятини оширади.

Вилоятимизда 2027 йилгача амалга ошириладиган 145та сармоявий лойиҳа ишлаб чиқилган. Улар доирасида 17 мингта янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Шунингдек, 594 гектар майдонда 10та индустриявий минтақа ва 580 гектар махсус иқтисодий минтақа мавжуд. Бу ерда 49та корхона фаолият юритмоқда. Яна 39та лойиҳа қурилиши давом этмоқда.

Туркистонда минтақанинг мавжуд салоҳиятидан фойдаланган ҳолда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга устувор аҳамият қаратилмоқда. Шу мақсадда вилоятга сармоя жалб этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ҳамкорликда ХХРга хизмат сафарлари ташкил этилди. Натижада Хитой Халқ Республикасининг янги технологиялари ва хитойлик сармоядорлар капитали ҳисобидан қатор лойиҳаларни амалга оширишга киришилди. Минтақа иқтисодиётига эса тахминан 1,2 трлн тенге сармоя киритилади. Йирик лойиҳалар қаторига тўқимачилик кластерини яратиш, қуёш ва шамол электр станциясини қуриш киради.

 Туркистонда ўтган навбатдаги халқаро анжуман ана шу ташрифларнинг расмий давоми, давлат ва бизнес вакиллари ўртасидаги муҳим мулоқот майдонига айланди. Анжумандаги келишувлари туфайли Туркистон ўлкасида турли йўналишларда муҳим лойиҳалар амалга оширилиб, ишлаб чиқариш қуввати ортади.

Анжуман доирасида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди хорижий сармоядорлар билан учрашув ўтказди. Вилоят раҳбари минтақанинг сармоявий салоҳиятига тўхталиб, ҳар бир сармоядорнинг иқтисодиётга фойдали бўлган лойиҳаси эътиборга олиниши ва қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-11-02, 02:05 675
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.