26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳрида 7 мингдан зиёд иш ўрни очадиган 192та сармоявий лойиҳа пухталанди

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган мажлисда Туркистон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти муҳокама қилинди. Шаҳарга яқин жойлашган ҳудудларда тарихий ва қўҳна ёдгорликлар жойлашганлиги боис, сайёҳлик шунга мутаносиб равишда равнақ топмоқда. Махсус иқтисодий ва индустриал минтақаларнинг мавжудлиги вилоят марказининг равнақига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Минтақа раҳбари шаҳар тараққиёти учун зарур инфратузилманинг тўкис эмаслигини таъкидлаб, ишларни жадаллаштиришни топширди.

–Туркистон шаҳрига алоҳида мақомнинг берилиши бежиз эмас. Вилоят марказида аҳоли сони ортмоқда, ишчи кучи ҳам етарли. Барча соҳаларни тараққий эттириш имконияти мавжуд. Халқаро аэропорт барпо этилиши, “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” автодаҳлизи ва темирйўл тармоғи бўйида жойлашуви  минтақанинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш имконини беради. Яқинда ўтган сармоявий форумда қатор шартномалар имзоланди. Улар шаҳарнинг равнақига ҳисса қўшади, албатта. Бироқ бу билан чекланиб қолмай, сармоя жалб қилиш тадбирларини давом эттириш зарур. 2030 йилга бориб шаҳар ўзини ўзи молиялаштириши лозим. Шу йўналишда ишларни кучайтиринглар, – деди Дархан Сатибалди. 

Мажлисда Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекули маъруза қилди. Унинг таъкидлашича, шаҳар аҳолиси 234 мингдан ошди. Ишга яроқлилар 83 минг нафардан ошса, унинг 80 мингги иш билан таъминланган. Жумладан, 30 минг фуқаро ўзини ўзи иш билан таъминлаган. Шаҳар ҳокими ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2030 йилга бориб 2,8 баравар оширилишини маълум қилди.

Шаҳарни ривожлантиришнинг асосий йўналиши – сайёҳлик. Сўнгги 2 йилда соҳага 74,2 млрд. тенге сармоя жалб қилинса, жорий йилда уни 53,5 млрд. тенгега етказиш кўзланган. Яқин келажакда 145 млрд. тенгени ташкил қиладиган, 955 иш ўрни очишга имкон берадиган 13та лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш режаланган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-11-09, 02:02 571
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.