26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан музокаралар ўтказди

Давлат раҳбари Ираклий Кобахидзени Грузия Бош вазири лавозимига қайта тайинлангани билан табриклади ва мамлакат тараққиёти йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон – Грузия муносабатларини юксак баҳолади. Президентнинг сўзларига кўра, Грузия Қозоғистоннинг Кавказ минтақасидаги ишончли ҳамкори. Икки давлатни ўзаро дўстлик ва яқин тарихий илдизлар боғлаб туради.

– Қозоғистон ва Грузия ўртасида турли даражаларда, хусусан, парламентлараро ва ҳукуматлараро самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган, – деди Давлат раҳбари.

Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг сўзларига кўра, Грузия Қозоғистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади.

– Грузия Қозоғистоннинг замонавий ташқи сиёсий стратегияси доирасида халқаро майдонда ташлаётган дадил амалий қадамларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва хайрихохлик билдиради. Сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш биз учун жуда муҳим. Биз Қозоғистон манфаатларини турли шаклларда, жумладан, халқаро майдонларда фаол ҳимоя қилишга тайёрмиз. Бугунги кунда ўзаро ҳамкорлик ривожига асосий туртки бераётган муҳим омил сифатида икки мамлакат етакчилари ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар, самимий мулоқотларни эътироф этиш лозим, – деди у.

Қ. Тўқаев ва Ираклий Кобахидзе Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйлаб юк ташиш ҳажмини ошириш ва транзит йўлаги инфратузилмасини замонавийлаштиришга алоҳида эътибор қаратди.

– Мамлакатимиз иқтисодиётини замонавийлаштириш ва уни дунё миқёсидаги рақобатбардошлигини ошириш мақсадлари ташқи ҳамкорлар билан саноат кооперацияси йўналишидаги ҳамкорликни кучайтириш, ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, ташқи сармоялар ва юқори технологияларни кенг кўламда жалб этишни талаб этмоқда. Шу маънода, Қозоғистон ва Грузия иқтисодий тараққиёт стратегиялари бир неча муҳим соҳаларда бир-бирини тўлдириш қобилиятига эга эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

Учрашувда савдо, энергетика, сармоя, сайёҳлик, сунъий заковат ва рақамлаштириш каби кўплаб йўналишларда икки томонлама муносабатларни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Шунингдек, халқаро кун тартиби ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.     

Akоrda.kz. маълумотлари асосида, 2025-02-07, 21:56 861
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.