26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Победа'' – ғалаба рамзи...

Шу кунларда Шимкент шаҳри кўчаларида юрган сайрамлик Пайзаҳмат Зиёматовнинг “Победа” русумли автомашинаси кўпчиликнинг диққат-эътиборида. Бунга сабаб, автоуловнинг Буюк Ғалабанинг 80 йиллигига мос руҳда безантирилганида.

Касбкори бўйича қурувчи Пайзаҳмат ака анча йиллардан буён эски автоуловлар йиғиш билан шуғулланади. У “Чимкентстройдеталь” ИЧБ, “Южводстрой” трестида хизмат қилган. Мустақиллик йилларида эса тадбиркорлик билан шуғулланиб, “Қайнар”, “Бытие-2”, “Искра” МЧБларнинг директори сифатида фаолият кўрсатган.

– Автоуловимга Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари З. Ҳусанов ва Б. Содиқов, шунингдек, машҳур генерал С. Раҳимов, УВУда иштирок этган ҳамюртларим Н. Йўлдошев, Ҳ. Тўйчиев, А. Мўминжонов, Д. Мўминшиқов, падари бузрукворим Ортиқмат Зиёматовларнинг портретлари илинган, – дейди у. – Улар Улуғ Ватан урушида қаҳрамонлик кўрсатиб, бугунги тинчлик замонларни бизга туҳфа қилганлар сирасидан. Оталаримизнинг жасоратини унутмаслигимиз керак. Уларнинг умр йўли ва жасоратидан ҳамиша фахрланамиз. 

П. Зиёматовнинг ушбу ташаббуси ватанпарварликнинг оддий бир кўриниши бўлса-да, барчага ибратдир.

З. МЎМИНЖОНОВ. Тасвирда: П. Зиёматов ва унинг “Победа” автомашинаси, 2025-05-07, 03:42 84
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.