26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оталаримиз жасорати унутилмайди!

Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги “Номаълум аскар” ёдгорлиги майдонида Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтди.

1968 йили Сайрам қишлоғининг бир гуруҳ зиёлилари ташаббуси билан қад ростлаган маҳобатли ҳайкал жойлашган майдон муқаддас зиёратгоҳ сифатида хизмат қилиб келмоқда. Қоратов тумани ҳокимининг қарорига кўра, ушбу майдон Афғон уруши фахрийларининг Сайрам даҳаси ташкилоти ихтиёрига ижарага берилди ҳамда қисқа вақт орасида “Номаълум аскар” ҳайкали реставрация қилиниб, сайрамлик УВУ иштирокчилари рўйхати ёзилган лавҳалар қайта ишланди. Бу жойда тўла таъмирлаш ишлари юритилиб, эндиликда у Сайрам даҳасининг кўркам масканларидан бирига айланди. Ушбу савобли ишни амалга оширишда баракали ҳисса қўшган сайрамлик тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

“Мұрагер” тинчлик шартномаси ҳарбий кучлари фахрийлари республика жамоат бирлашмасининг Сайрам даҳаси ташкилоти, Афғон уруши ва Тоғли Қорабоғ ҳарбий ҳаракатлари фахрийлари, нуронийлар, зиёлилар, шунингдек, турли муассасалар, Б. Содиқов, З. Ҳусанов, М. Маметова номли мактаблар вакиллари иштирок этган тадбир Шимкент шаҳридаги 6506-сонли ҳарбий қисм оркестри ижросидаги давлат мадҳияси билан бошланди. Шундан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари З. Ҳусанов ва Б. Содиқовларнинг бюсти ҳамда “Номаълум аскар” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. 

Тадбирда дастлаб сўз олган шаҳар маслаҳати депутати Л. Сулаймонов Улуғ Ватан урушида эришилган Буюк Ғалабанинг ҳалқимиз тарихидаги аҳамиятини таъкидлаб, барчани байрам билан қутлади. Шундан сўнг, Шимкент шаҳар, “Афғон уруши фахрийлари” раисининг ўринбосари С. Мендигулов, Сайрам тумани бўйича “Тоғли Қорабоғ фахрийлари” раиси Б. Батаев, Сайрам даҳаси тўбебийи Ҳ. Тўламетов, шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Р. Мулкеманов, шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси ўринбосари А. Шомирзаев, Қоратов туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Н. Имомсидиқовлар ушбу тадбирни уюштиришда фаол иштирок этган фахрийлар ҳамда тадбиркорларга миннатдорчилик билдириб, барчани шукуҳли байрам билан муборакбод этдилар. 

Тадбирда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирок этаётган “Мұрагер” ташкилоти, Тоғли Қорабоғ ва Афғон урушининг бир гуруҳ фахрийлари фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирландилар. 

Байрам тадбирини ташкил этишда Афғон ва маҳаллий уруш фахрийларининг Сайрам даҳаси бўйича ташкилоти раиси Деҳқонбой Мамарасулов, ушбу ташкилот фаоллари Ғиёсали Холиқов, Қўрғонбой Қурбонбоев, Шодмонбой Ҳасанбоев, шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси ўринбосари Аббос Шомирзаев, “Мұрагер” тинчлик шартномаси ҳарбий кучлари фахрийлари республика жамоат бирлашмасининг Сайрам даҳаси ташкилоти раҳбари Зокиржон Тўйматовлар жонбозлик кўрсатишди. 

Тадбир “Деҳқон ота” тамаддихонасида уюштирилган тўкин дастурхон атрофида поёнига етди. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-05-08, 21:06 175
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.