26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фронторти фахрийлари тақдирланди

Жорий йил мамлакатимизда Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда. 

Байрам арафасида вилоят маслаҳати раиси Н. Абишов уруш йилларида фронтортида хизмат қилган Ўтрор туманидан Шинар Батанова ҳамда ўрдабошилик Кунтай Сағиндиқованинг уйларига бориб, байрам билан табриклади. Фахрийларни табриклаш учун маслаҳат раиси билан биргаликда вилоят маслаҳати депутатлари М. Манапов ва Ғ. Райимбеков, Ўтрор тумани ҳокими Қ. Жўлдибай, Ўрдабоши тумани ҳокими А. Ўралбаевлар ташриф буюрди.

Маслаҳат раиси онахонларга урушга отланган мард ўғлонларни қўллаб-қувватлаганликлари, фронтортидаги фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди. Меҳнат майдонидаги жасоратлари келаси авлодга ибрат эканлигини таъкидлаб, мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилади.

Таъкидлаш жоизки, фронторти фахрийси Шинар Батанова 1928 йилда дунёга келган. У Буюк Ғалабанинг 50, 60, 70 йиллик медаллари билан тақдирланган. Турмуш ўртоғи Улуғ Ватан уруши фахрийси Сейит Есинбаев билан биргаликда беш нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказди. Бугунги кунда 12 набира, 28 эвара, 4 чевара ардоғида. 

Фронторти фахрийси Кунтай Сағиндиқова 1926 йили Темирлан қишлоғида туғилган. “Фойдали меҳнат” колхозида ишчи, сўнг 1944 йили звено бошлиғи бўлган. Жамоат ишларида фаол иштирок этган. 1948 йили Темирлан қишлоқ Кенгашининг депутати этиб сайланиб, ободонлаштириш соҳасида хизмат қилди. “Улуғ Ватан урушидаги жасорати учун” медали, Буюк Ғалабанинг 50, 60 йиллиги юбилей медаллари билан тақдирланган. 8 нафар ўғил ва қизни тарбиялаб, 1965 йили 2-даражали, 1967 йили 1-даражали “Ана даңқы” медали билан тақдирланган. 

Умуман, Туркистон вилоятида 8 нафар Улуғ Ватан уруши фахрийси ва 2 897 нафар фронторти фахрийлари бор. Барчасига давлат томонидан тегишли қўлловлар кўрсатилмоқда.

Туркистон вилояти маслаҳати, 2025-05-13, 19:53 48
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.