26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
359,8 минг гектар ер кимёвий қайта ишланди

Вилоятимизда чигиртка ҳамда қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш давом этмоқда. Ушбу масала вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг доимий назоратида. 

Бугунги кунда вилоят ҳудудидаги 866,7 гектар майдон ўрганилиб, унинг 359,8 минг гектари қайта ишланди. Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, барча ишлар тизимли турда олиб борилмоқда. Бажарилган ишнинг ҳисоботи вилоят ҳокимининг ўринбосари Нурбўл Турашбековнинг раислигида ўтган штаб мажлисида кўриб чиқилди.

Ўрганилган майдонда иқтисодий зарар чегарасидан ошган майдон ҳудуди 362,5 минг гектарлиги аниқланган. Дориланган жойларга назоратчилар томонидан юритилган текшириш натижаси маълум қилиниб, вилоятдаги фитосанитария аҳволи муҳокама қилинди.

Арис шаҳрининг Сариоғоч тумани билан чегарадош 10-тармоққа асосий эътибор қаратилмоқда. 10 ҳамда 14-шўъбаларда 1000 гектардан зиёд ер қайта ишланмоқда. 19-23-шўъбалар зараркунандалардан тозаланган. Шунга қарамай, ҳудудлардаги назоратни давом эттириш тавсия этилди. Арис шаҳри ҳокими Қайсар Манқараев 1-8-шўъбаларда қайта ўрганиш учун 100га яқин аниқловчи сафарбар этилганини маълум қилди.

Келес туманида 23 ва 26-шўъбаларда тозалаш ишлари бажарилмоқда. 32-33-шўъба оралиғида янги ўчоқлар аниқланиб, 700 гектарга яқин майдонда кимёвий қайта ишлаш бошлаб юборилди. Чордара тумани билан чегарадош 23-29-30-шўъбаларда аҳвол барқарор. Сариоғоч тумани бўйича 6 шўъбада икки кунлик иш қолган. Хусусан, 40-шўъбада 115 гектар, 47-шўъбада 10 гектар, 49-шўъбада 8 гектар, 50-шўъбада 70 гектар, 51-шўъбада 155 гектар майдон дориланмоқда. Жами туман бўйича тозаланган ҳудуд 96,6 минг гектарни ташкил этмоқда. 

Бугунги кунда туманда қайта ишлашга 35 техника сафарбар этилган. Туман ҳокими Арман Абдуллаев экин майдонлари ва туманлараро чегарадош ҳудудлар алоҳида назоратга олинганини таъкидлади.

Қазиғурт туманида чигиртка тухумлари 2-3 ёш босқичга ўтган. Техникалар билан бирга, тоғли ҳудудларга дрон ва чегарадош ҳудудларда осма пуркагичлар қўлланилмоқда. Бугунги кунда 3,8 минг гектар майдон кимёвий қайта ишланган.

Нурбўл Турашбеков бажарилган ишларни ўрганиб, 

масъулларга қатор топшириқлар берди. Назоратчиларга бириктирилган майдондан ташқари қўшимча текширувлар юритиш тавсия этилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-05-13, 19:56 15
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.